Болалигимизда катталар бизга “Катта бўлсанг айтиб бераман” дейишар эди.
Кимгадир бирор нарсани айтиб беришдими катталар?
Афанди эшиги олдидаги супачада талқон еб ўтирарди. Энди талқонни оғизга соламан деганда шамол эсиб, талқонни учириб юборибди. Оғизга ҳеч нарса тушмабди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланибди. Қўшниси девордан мўралаб:
— Ҳой қўшни нима еяпсиз? – деса, афанди:
— Шамол тўхтамаса, ҳеч нарса! – дермиш.
Яхши эр тонгда уйқудан битта ҳаёл билан уйғониши керак:
"Хотинимни кийишга кўйлаги йўқ, мени ухлаб ётишимни қара! Тезроқ ва кўпроқ пул топиб, уни хурсанд қилишим керак. Одамлар айтмасин хотини яна ўша аввал кийган кўйлагини кийибди деб. Шарманда бўламиз-а, шарманда!"
— Сен ўтириб чиққанмисан?
— Ҳа, 11 йил.
— Қаерда?
— Мактабда.
Баъзида будильник уйғонишга ёрдам беради. Лекин кўпинча ухлашга ҳалақит беради.
Бозорда бир чаққон йигит: "кеп қолинг, оп қолинг, Хитой банани, янги келтирилган" деб реклама қилаётганмиш.
Бир опахон келиб:
"Хитойники деманг, вирусдан қўрқиб, ҳечким олмайди" деса, сотувчи йигит: "яхши кетаяпти, опа, кимдир қайнанасига, кимдир бошқасига деб олаяпти" дермиш...
— Дугонажон, охирги уч йилда чиқган янги сериалларнинг номини айтиб юбор!
— Болангни боғчага бердингми?
— Ҳа...
3 та қизиқ бир факт бор:
1) Ҳеч бир одам чап кўзи билан ёзувни ўқий олмайди.
2) Буни ўқиган содда одам дарров шу ишни қилиб кўради.
3) Алданганини билиб кулиб қўяди.
Мактабда уй иши учун “Менинг ота-онам” мавзусида иншо ёзиб келиш берилибди.
Бир ўқувчи дафтарига шундай ёзиб келган экан.
Ота-оналаримиз шундай ёшга киришган-ки, уларни тарбия қилиш ва уришганларида ажратишга бизнинг кучимиз етмаяпти.
Бир одам автомобилини катта тезликда ҳайдаб кетаётса, ГАИ ходими тўхтатиб сўрабди:
— Нега бунчалик газни босиб келяпсиз? - деса ҳайдовчи:
— Йўлларимиз равон, юртимиз тинч бўлса... Сиздек посбонларимиз хизматда бўлса... Нимадан қўрқамиз!? Босамизда газни, - деса ГАИ ходими ғурурланиб:
— Оқ йўл! - деган экан.