Учрашувга чиқган йигит ва қиз суҳбати:
Йигит:
— Кўпроқ уйда нималар билан бандсиз?
Қиз:
— Шу..., деярли ошхонадан чиқмайман.
Йигит:
— О-о! Овқат тайёрлашни ёқтирасизми?
Қиз:
— Йўғ-е, ейишни!
Эй дўстим қара, қизлар келяпти.
Вой, Ўғилой-ой-ой,
Муаттар-ар-ар-ар,
Шохсанам, э-э-э бўлмас экан...
Э, бўлмасакан!
— Дада, тоғдаги кийиклар неча йил яшайди?⠀
— Бу тоғдаги йиртқичнинг қорни оч-тўқлигига боғлиқ.
— Биласанми, пул топиш учун ҳаттоки нимага борганман?
— Нимага?
— Ишга борганман!
Ишга кириш вақтида суҳбат. Иш берувчи:
— Институтда ўрганган ҳамма билимларингизни унутинг! Амалиётга умуман тўғри келмайди.
— Мен институтда ўқимаганман.
— Унда сизни ишга ололмаймиз. Бизга олий маълумотлилар керак.
Чекка бир қишлоқдаги болалар боғчасига текширувчилар келибди.
— Болажонлар, сизларга боғча ёқадими?
— Ҳа!
— Нимаси ёқади?
— Боғчамизни ҳовлисида ҳовуз кавлаб беришди. Бош билан шўнғишни машқ қиляпмиз. Ўрганиб олсак, сув тўлдириб беришаркан...
Икки дўст суҳбати:
— Сени виждонинг тозами?
— Мутлақо тоза! Бирон мартта ишлатмаганман.
Телефонимдаги будильник соатини эрталабки 6:00га тўғрилаб қўйдим.
Лекин ўзим 5:55 да уйғониб, будилникни ўчираман. Чунки унга “Уммон”ни ашуласини қўйганман...
Отаси адвокат, онаси суд-тиббий эксперт ходими бўлиб ишлайдиган болакай ҳадеб жиринглайверган телефон гўшагини кўтариб:
— Алло? – деса, гўшакни у томонидан нотаниш овоз:
— Уйда катталардан кимдир борми? – дебди.
Болакай:
— Адам қамоқхонада, онам эса моргда, - дермиш.
Шаҳар транспортидаги бефаросатлар хит паради:
1. Умуман ювинмайдиганлар.
2. Тутқичдан ушлаб туриш ўрнига устингга йиқиладиганлар.
3. Телефонда овози борича бақириб гаплашадиганлар.
4. Қария ёки ёш болали йўловчини кўриши билан ухлаб қоладиганлар.
5. Ўзини бекатига етиб келмаган бўлса ҳам эшик олдидан кетмайдиганлар.
6. Юзингга қараб йўталадиганлар.
7. Сочини у ёқдан бу ёққа силкитиб юзингга теккизишни ёқтирадиганлар.