Бир киши ўрмондан ўтиб кетаётиб, дарахтлар кўплигидан роса чарчабти. Охирги тўнкага ўтириб ичида “Қачон тугаркан бу дарахтлар?!” деб ўйланиб қолибди.
Иккита овчи овга чиқиб кечгача ўлжа топа олишмабди. Овчилардан бири очликдан ҳушидан кетиб қолибди.
Шериги тез ёрдамга қўнғироқ қилиб:
— Дўстим ҳушидан кетди, тез етиб келинглар! – деса, тез ёрдамдагилар:
— Ўзи тирикми? – дейишибди.
— Билмайман, - дебди овчи.
— Биз аниғини билишимиз керак, - дейишса, гўшакни нариги томонидан битта ўқ овози эшитилибди.
— Тирик экан, инграяпти, - дермиш овчи.
Ходим ва раҳбар:
— Сиз ўз вазифаларингизни жуда яхши бажараяпсиз. Оширишнинг вақти келди менимча...
— Нимани? Маошимними?
— Йўқ, иш ҳажмини!
— Ҳазрат, агар кечаси хотинимнинг юзидан нур ёғилиб турса нима бўлади?
— Бу хотининг сени телефонингни текшираётганини билдиради.
Иккита овсин гаплашиб ўтиришса бири дебди:
— Ҳой овсинжон, олдингиздан иккита қоп чиқди. Бирида тўла олтин, иккинчисида эса ақл. Сиз қайси бирини олардингиз? – деса, овсини ҳам ўзини кўрсатмоқчи бўлиб:
— Мен ақл солинган қопни олардим, - деса, овсини:
— Ҳа, кимга нима етмаса шуни олади-да...- дермиш.
Кечаси оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб келган ота хожатхонага кириб, ўриндиққа бошини қўйиб ўтириб олса, ҳали уйқуга ётмаган кичкина ўғли адасини кўриб қолиб:
— Ада, хожатга тескари ўтириб олдингиз! - деган экан.
Ўқитувчи она тили фанидан "Олмошлар" мавзусини ўтибди.
"Биз" олмошини тушунтириб бериб дебди:
— Уйда яхшилаб такрорланглар, - дебди.
Ўқувчилардан бири "Биз" олмошини яхшилаб тушуниб олиш мақсадида, эшикдан кира солиб ошхона томонга қараб:
— Ойи бизни қорнимиз очиб кетди, овқат еймиз, - деса, ойиси секин ошхонадан бошини чиқариб:
— Ҳой ўртоқларинг кетсин. Кейин овқат ейсан. Ўзи овқат бир кишилик, - дермиш.
— Сизнинг ҳозирги моддий аҳволингиз?
— Дўконларга исиниб олиш учун киряпман...
Икки доктор гаплашяпти:
— Нега сиз беморларингизни чала даволаб, уйга жавоб беряпсиз?
— Ахир мен ярим ставкадаман-ку!
Банкомат олдида:⠀
— Қизим ҳозир пластикдан пул ечамиз ва сенга шоколад олиб бераман, - дебди онаси.
— Ойижон, буни ичида дадам бормилар? – дермиш қизи.