Афанди врач бўлиб ишлар экан.
Бир йигитни боши оғриб Афандини ёнига бориб дебди:
— Бошим оғрияпти, - деса, Афанди уни орқасига укол қилиб қўйибди. Йигит:
— Нега бошим оғриса, орқамга укол қилдингиз? – деб сўрабди.
Афанди:
— Шу укол бошинггача чиқиб боради, - дермиш.
Китоб дўконида:
— Кеча мен сизлардан “Миллионер бўлиш сирлари” деган китобни сотиб олган эдим.
— Ҳўш?
— Китобнинг деярли ярми йўқ экан.
— Нима, сизга ярим миллион етмайдими?
Маҳаллада 20 та хотин гаплашиб ўтирса, бир киши янги машина ҳайдаб келиб дебди:
— Қайси бирингизни телефонингизда қайнонангизни расми бўлса, шу машина ўшаники бўлади.
Афсуски, машинани ҳеч ким ололмабди.
Афандининг уйига келган меҳмон уч кунда ҳам кетмасмиш. Эрталаб афанди мушугини уришаётганмиш: "Кет! уч кунлик меҳмонга ўхшаб ўтираверасанми?!"
Мактабдан қайтган ўғли онасига савол берибди:
— Ойи, нима учун ҳар бир фандан алоҳида ўқитувчи дарс беради?
— Чунки битта ўқитувчининг ўзи ҳамма фанни ўргата олмайди-да, болам.
— Унда қанақа қилиб битта ўқувчи ҳамма фанни ўргана олади?
Бир подшоҳнинг жуда ақилли вазири бўлган экан. Бир куни шоҳ вазирини боплаб калака қилмоқчи бўлиб ҳузурига чақиртириб дебди:
— Вазир жаноблари, марҳамат қилиб менга эркак чумолилардан кабоб тайёрлаб келсангиз! Айнан эркак чумолилардан бўлсин! Ахир сиз донишманд аъёнимсиз!
— Хўп бўлади олампаноҳ! – дебди вазир ва тушликка ликопчада 5 та қовурилган чумолини кўтариб келибди. Буни кўрган шоҳ ундан сўрабди:
— Хўш муҳтарам вазир, буларни эркак чумоли эканлигини қандай билдингиз?
— Оддий, - дебди вазир, - Эрталаб чумолиларнинг уясини олдига бориб, уясини бузаётган эдим, мана шу 5 таси менга ўт қўймоқчи бўлишди, - деб жавоб берган экан.
Мен уни жуда-ям соғиндим. Биз доим бирга бўлишимиз керак. Асло ажралмасдан бир умр ёнма-ён яшашимиз шарт! Мен ва пул – бир бутунмиз!
Бир куни ўсмир йигит бекатда сигарет чекиб ўтирса, ёнидаги қари отахон унга қараб дебди:
— Чекма болам! Бу сендан кўра атрофингдагиларга кўпроқ зарарли!
Шунда йигит сигаретни отахонга узатиб:
— Унда сиз чекинг, - дермиш.
Сериалларни ашаддий мухлиси бўлган қари онахон тоби қочиб уйга врач чақиртирибди.
Врач онахондан:
— Нима дорилар ичяпсиз? – деб сўраса, онахон адашиб ҳар куни кўрадиган сериалларини вақтлари ёзиб қўйган қоғозчани стол устидан олиб врачга узатибди. Врач ўқиётганмиш:
— Заҳарли томчилар – соат 8.00 да, Парчаланган юраклар – соат 9.00 да, ...
Набира бувасига:
— Бобо, 1990-йиллар яхшимиди ёки ҳозирми? – дебди.
Буваси:
— Эҳ болам, ўша пайтлар яхши эди-да албатта. Бувинг ёш ва чиройли эди, - дермиш.