Бир ҳайдовчи машинасини бошқариб кетаётса, орқасидан биттаси катта тезликда келиб урибди. Биринчи машина ҳайдовчиси тушиб:
— Бу нима қилганинг?! Шунақа-ям ҳайдайдими? – деб бақира бошлабди.
Орқадан келиб урган машинани ҳайдовчиси бўлса мулойимлик билан узр сўраб:
— Бўлди, ҳаммасини тўлайман. Жонимиз омон қолди-ку! Келинг, соғ қолганимизни нишонлаймиз, - деб дарров машинасидан ароқни олиб, бир рюмкада қуйиб, “Олинг, олинг” деб ичириб юборибди-ю ўзи ичмабди.
Ароқни ичиб юборган ҳайдовчи:
— Ўзинг нега ичмадинг? – деса, орқадан урган ҳайдовчи:
— Ана, ЙПҲ ходимлари келишяпти. Олдин ҳал қилиб олишсин аварияга ким айбдорлиги, - дермиш.
Бир бор экан, икки йўқ экан. Уч бор экан, тўрт йўқ экан. Беш бор экан, олтиям бор экан.
— Дўстим, энг яхши кўрган ишинг нима?
— Ишларимни кейинга қолдириш.
— Масалан, қанақа ишларни?
— Кейинроқ айтаман.
Уч тошбақа тоққа дам олгани чиқишибди. Тоғни учига чиққунларича 20 кун ўтибди. Энди ўтириб гулҳан ёқамиз дейишса, гугурт пастда қолиб кетган экан. Тошбақалардан бири дебди:
— Мен пастга тушиб гугурт олиб чиқаман.
Орадан 3 кун, 5 кун, 1 ҳафта ўтибди. Иккита тошбақа бир-бирига қараб:
— Энди қачон келади? Жуда секин юради-да! – деб туришса, сал нарироқдан шеригининг овози келибди:
— Агар мени ёмонлайверсанглар бормайман! Ўзларинг тушиб гугурт олиб келаверасанлар!
Бир куни ўғил дадасига қараб дебди: ⠀
— Дада мен катта бўлсам юрак шифокори бўламан.
Дадаси дебди:
— Ўғлим, юрак шифокори бўлма тиш шифокори бўл!
Ўғил:
— Нега?
Дадаси:
— Чунки юрак одамда битта. Тиш эса 32 та дебди.
— Чарчадим. Эртадан-кечгача тиним йўқ. Қўямиз, туширамиз. Кейин яна қўямиз, яна туширамиз...
— Нимани?
— Пахта қўямиз-у, қовун туширамиз.
Ўрмоннинг подшоҳи бўлган шер узоқ сафарга отланибди.
— Ким баланд қояга чиқиб пастга сакраса-ю, тирик қолса ўша ҳайвон мени ўрнимга шоҳ бўлиб туради, - дебди.
Бирорта ҳайвон қоядан сакрай олмабди.
Бир вақт қоянинг баланд жойидан “гуп” этиб пастга бўри тушибди-ю, тирик қолибди.
— Сен жуда мард экансан! Энди мени ўрнимга шоҳ бўласан, - дебди шер.
Бўри бўлса:
— Шошмай туринг! Аввал мени қоядан итариб юборган қуённи топиб, адабини бериб келай... – дермиш.
Узоқ вақт кўришмаган иккита ўртоқ кўришиб қолибди:
— Қалайсан дўстим? Нима иш қиляпсан?
— Бизнес. Ўзинг-чи?
— Мени ҳам бизнесим бор. Сенда нима бизнеси?
— Шаҳар марказида рестораним бор. Кундузи беш-олтита, кечаси сал кўпроқ мижоз киради. Сенда-чи?
— Менда тумонот одам навбатда туради. Келажакда яна кенгайтиришни ўйлаб турибман.
— Ҳавасим келяпти? Бизнесинг каттами?
— Жуда катта. 2 та бозорнинг ўртасида сомсахона очганман!
Чумоли филга турмушга чиқибди. Кўп ўтмай чумоли йиғлаётганмиш.
Фил:
— Нега йиғлаяпсан? – деб сўрабди.
Чумоли:
— Энди мени фарзандларим ҳам фил бўладими? – дебди.
Эр:
— Хотин, сени борингга шукур қиламан.
Хотин:
— Сабабини айтинг!
Эр:
— Сабаби, шу сен бўлмаганингда маҳаллада мени ҳеч ким яхши танимасди...