Бир одам дарёда чўка бошлабди. Бор овози билан “Ёрдам беринг! Помогите! Help me!” деб бақираётган экан, ўтиб кетаётган бир киши унга қараб:
— Шунча тилни ўргангунча сузишни ўргансанг бўлмасмиди?! – дермиш.
Янги Каптива машинаси светорофда тўхтаса, орқасидан Ласетти келиб қарсиллатиб урибди. Каптивадан бақувват йигит тушиб қараса, орқадан урган машинани ойналари тонировка қилинган экан. Бориб ойналарни синдиргудай қилиб ура бошлабди. Бир пайт қора ойналар туширилган экан, ичида 2 та қўриқчиси катта амалдор ўтирган экан.
Каптивани эгаси унга қараб:
— Боядан бери машинангизни пулини кимга беришни билмай чақиряпман, - дермиш.
Меҳнат ва бандлик вазирлигига қўнғироқ қилиб туша олмаяпман. Банд эканлар!
18 ёшга тўлган ўғли билан отаси гаплашиб ўтириб дебди:
— Эҳ ўғлим, бизни давримизда ҳам телеграм, фейсбук, инстаграмларинг бўлган.
— Қанақасига?
— Йўлакларга исмимизни ёзиб кетардик, эртаси куни ёнида изоҳлар қолдириб кетишарди...
Кўп қаватли уйда яшовчи ёшгина йигит ноғора сотиб олибди. Эрта-ю, кеч тақир-туқур, тақир-туқур ҳамманинг жонига тегиб кетибди. Қўшнилар чиқиб шикоят қилишибди. Фойдаси бўлмабди. Лекин ёнгинасида яшовчи қари қўшниси индамасмиш.
Бир куни у кўчада ноғорасини кўтариб уйига кириб кетаётган йигитни учратиб қолиб унга шундай дебди:
— Сен ўзи биласанми ноғоранинг ичида нималар борлигини???
Шу кундан бошлаб ноғоранинг товуши умуман эшитилмай қолган экан.
Тасаввур қилинг, сиз тасаввур қилишни умуман билмайсиз. Нима бўлишини тасаввур қилиб кўрдингиз-а!?
Танкчилар шиори:
— Зирҳларимиз мустаҳкам, танкларимиз тезюрар!
Учувчилар шиори:
— Баланд ва янада баланд кўтариламиз!
Алоқачилар шиори:
— Қанча қаттиқ бақирсанг, шунча узоқ масофада эшитилади!
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг шиори:
— Ўзимиз ҳам учмаймиз, бировга ҳам бермаймиз!
Ньютоннинг ҳали эълон қилинмаган қонуни:
“Пора билан қўлга тушган амалдорнинг қаршилиги 0 га тенг”.
Бир куни афанди милицияга қўнғироқ қилиб:
— 715 рақамли оқ рангли Нексияни топиб беринглар, - дебди.
Милиция:
— Машинангизни ўғрилар кетишдими? - деса, афанди:
— Йўқ. Шу машинани орқасига эшагимни боғлаб қўйган эдим. Машинани ҳайдаб кетиб қолишибди, - дермиш.
Эр семириб кетган хотининга қараб туриб:
— Онаси, сузишга қатнашсанг бўлармиди... Қоматинг бузилиб кетяпти! - деса, хотини:
— Кит деган жониворни биласизми? Бир умр сузади. Қани унда қомат?! - дебди.