Бир аёл қизига нима деса ҳам “Вой” деяверар экан.
Охири онаси қизига:
— Агар яна “вой” десанг, турмушга бериб юбораман, - деса, қиз:
— Вой-вой-вой! – деб юборибди.
Қайси миллат чидамли эканини синаш учун олимлар музлатгичдан фойдаланишибди.
Англия фуқароларидан иккитаси музлатгич ичида 2 соат ўтира олибди.
Навбатдаги шведлар 4 соатга чидабди.
Охири руслар кириб келишибди. Музлатгични очиб кириб кетган руслардан 3 кунда ҳам хабар бўлмабди.
Охири олимлар музлатгични эшигини очиб:
— Яхшимисизлар? Совуқ эмасми? – дейишса, руслар:
— Эшикни ёпинг! Ташқаридан ёмон совуқ киряпти, - дермиш.
Аёллар турмушга чиқганларидан сўнг ўта сезгир бўлиб қолар эканлар. Эрининг пластик карточкасига пул тушганини эшитишармиш...
Диққат савол.
Қариндошликнинг коррупцияга таъсири қандай?
— Аҳмедов, жавоб бер-чи!
— Билмайман устоз!
— Ўтир беш!
— Раҳмат, ада.
Ирим-сиримларга ишонасизми?
Хотин уйдан чиқса, пул кетармиш...
Сартарошхонада:
— Ҳали ўқувчи экансиз. Қандай қилиб сочимни оласиз? Бирор жойимни жароҳатлаб олманг тағин...!
— Қўрқманг! Қайчим кесмайди, умуман ўткир эмас.
Парашютчи осмондан ерга пастлаб бораётса, олдидан қуш учиб ўтаётиб:
— Раққос йигитга саломлар! – деса, парашютчи:
— Қанақа раққос? Мен парашютчиман! – дебди.
Қуш бўлса унга:
— Шу кетишда тўппа-тўғри кактусларни устига қўнишингни биласанми?! Ўшанда кўрамиз... - дермиш.
— Дўстим, нега бизни давлатда квест хоналар йўқ?
— Нега йўқ экан? Тиқилиб ётибди-ку!
— Қаерда?
— Сенга давлат идораларидан справка керак бўлмаганми ҳечам? Ҳамма квест хоналар ўша ерда-ку!
Бир бола қариб қолган бувисига гап қайтараётган экан, ёнидан ўтиб кетаётган одам буни кўриб дебди:
— Холажон бу сизни набирангизми?
— Ҳа. Ўзим кўтариб катта қилганман, - дебди онахон.
Ҳалиги одам:
— Ташлаб юбормабсизда, - дермиш.
Афанди эшагини сотиб, канал очибди. Каналдан анча пул ишлаб, Каптива сотиб олибди.
Афандиларга омад!