Мўжизалар ёнгинамизда!
Божхоначи дўстим кўзини юмиб туриб 500 минг пул ишлаб олди...! Қанақасига?
Хотин:
— Дадаси тўйдан кейин роҳат фароғатда яшайсан дегандингиз!?
Эр:
— Маҳалламизни номи нима?
Хотин:
— Роҳат.
Эр:
— Кўчамизни номичи?
Хотин:
— Фароғат.
Эр:
— Ана кўрдингми хотин?!
Янги Cobalt машинаси светорофда тўхтаса, орқасидан эски Матиз келиб қарсиллатиб урибди. Cobalt эгаси тушиб қараса, Матизни ойналари тонировка қилинган экан. Бориб ойналарни синдиргудай қилиб ура бошлабди. Бир пайт Матизни ойнаси туширилган экан, ичида юзи шрам, ҳамма ёғига татуировка чизилган, юзи “совуқ”, қўлида тўппончаси бор киши ўтирган экан.⠀
Cobalt эгаси унга қараб:⠀
— Боядан бери машинангизни пулини тўлаш учун сизни чақиряпман. Қанча бўлади? - дермиш.
Институтда ўқитувчи талабага қараб:
— Дарсга яна тайёрмасмиз денг!
— Ҳа, домлажон...
— Кечаси билан телевизор кўриб чиққанмиз демак...
— Шунақа...
— Институтга ҳам ҳурмат йўқ денг!
— ...
— Давлатни пулини еб ётибмиз денг!
— Узр домлажон. Мени сизни билмадим-у, мени ҳали ота-онам боқяпти...
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.
Радионинг жонли эфирига навбатдаги тингловчи қўнғироқ қилиб гапиряпти:
“Кеча кўчадан пул тўла ҳамён топиб олдим. Ҳамён ичида пулдан ташқари Юнусобод тумани, Бодомзор кўчаси 8 уйда яшовчи Қодиров Алишер номига ташриф қоғози ҳам чиқди. Илтимос, Алишерга бирор-бир қўшиқ қўйиб берсангиз”.
Бир йигит Россияда яшашни бошлабди. У рус тилини яхши биларкану, бироқ “икки” яъни “два” сўзини билмас экан. Бир куни нон олиш учун магазинга кирибди. У иккита нон олиши керак, лекин “икки” сўзини билмайди. Учта ола қолай деса, бисотида иккита нонга етадиган пули бор холос. Бир дона олса, камлик қилади. Нима қилишини билмасдан у ёққа, бу ёққа юрармиш. Буни кўрган сотувчи ҳайрон бўлиб:
— Чего вам надо? – деса, йигит ўйланиб:
— Три хлеба, один ненадо! – деган экан.
Ҳозир замон шунақа! Содда эмаслигингни исботлаш учун тиззалари йиртиқ шимни бутун шимдан қимматроққа сотиб олишинг керак.
— Устоз, менга чораклик баҳоимга 5 қўйиб беринг.
— Нималар деяпсан?! Сенга-я? Ўлдирасан-ку мени...
— Ёмонга ўлим йўқ!
Беморни кўздан кечирган врач унинг хотинини бир четга имлаб чақирибди-да дебди:
— Негадир эрингиз менга ёқмаяпти...
Хотини унга:
— Менга ҳам ёқмайди. Лекин нима қилай, жуда рўзғорбоп эр-да!? – дермиш.