Газетанинг «Адвокат маслаҳати» рукнига келган мактубдан:
“Агар менинг Матиз машинамни ЙПҲ ходимлари жарима майдончасига олиб кетишган бўлса, боқувчисини йўқотган киши сифатида нафақа олишга ҳаққим борми?”.
— Айтишларича, АҚШда фуқароларнинг паспорти бўлмас экан.
— Унда прописка қаерга қўйиларкан?
— У ерда прописка деган нарса йўқ!
— Ғалати. Унда милиция тўхтатса нимани сўрайди?
— Милиция тўхтатиб ҳужжат сўрашга ҳаққи йўқ...
— Ола, Жуманазар!
— Биласанми, акамга айтсам битта қўли билан афтингни бузиб қўяди!
— Нима, аканг спортчими?
— Йўқ, акам PhotoShop да ишлашни билади.
Бир одам ўғил фарзандли бўлибди. Улфатларини зиёфатга чақириб уларга дебди:
— Келганингизда эшигимизни қаттиқ тепиб очиб кираверинглар!
— Нега тепар эканмиз? Қўлимиз билан очиб кирамиз, - дейишса, ҳалиги одам:
— Қўлингизда совға-саломлар билан оча олмайсизлар-да! – деган экан.
— Машина йўлида чуқур билан пиёдалар ўтиш жойининг фарқи нимада?
— Фарқи шундаки, чуқурга яқинлашганда ҳамма ҳайдовчи машинани секинлатади...
Афанди уйига уста чақириб устага:
— Сизни қўли гул уста деб эшитдим. Ҳаттоки, йўқдан бор қилар экансиз. Мени бир сигирим бор. Унга бошпана қуриб берсангиз. Фақат битта шиферим бор. Нима қиламиз уста, иложи борми?
Жаҳли чиққан эр хотинига дебди:
— Нега менга ароқ ичишга рухсат бермайсан!? Ахир кап-катта одамман-ку!
Хотини бўлса:
— Сиз ароқ ичиб олгач, ўзингизни ушлаб туришни билмайсиз! – деса, эри:
— Ҳар сафар ичганимда секин ўрганиб боряпман-да! – дермиш.
Харидор дўконда:
— “Хонаки товуқ тухумлари”... Товуқларни ўзи қани?
Сотувчи:
— Катакда, албатта!
Харидор:
— Нариги дўконда “Хонаки товуқ гўштлари” деб ёзилган экан. Шунга сўраяпман...
Иккита кайфи ошиб қолган улфатлар ярим тунда уйга қайтаётиб бири дебди:
— Гаров ўйнайсанми? Ҳозир мени хотиним эшикни “Жоним” деган сўз билан очади.
Иккинчиси:
— Нималар деяпсан? Сен ўлгудек мастсан! Ярим тунда уйга қайтяпсан? Қанақасига хотининг “Жоним” десин!?
— Ҳозир кўрасан! – дебди-да, эшик қўнғироғини босиб дебди:
— Эшикни оч жоним...
Хотини бўлса:
— Жоним?! Ҳозир таъзирингизни бераман! – деб эшикни очган экан.
— Биласанми дўстим, кеча мен сени хотинингни тушимда кўрибман.
— Хўш, у сенга нима деб бақирди?
— Ҳеч нарса деб бақиргани йўқ...
— Унда адашибсан. У мени хотиним эмас!