Баланд бинонинг 8 қаватидан йиқилиб тушган одам ерда ётса, ёнига бир киши келиб:
— Тинчликми, нима бўлди? – деса, ҳалиги йиқилган одам:
— Билмадим. Ўзим ҳозиргина келдим, - дебди.
Бир талаба овқатланиб, қорнини тўйдириб дарсга кирса кекиргиси келиб қолибди. Ҳаммани олдида кекиришга уялиб, охири нима қилишни ўйлаб топибди. Телефондаги мусиқани баланд қилиб овозини кўтарибди-да, кекириб юборибди.
Кейин қараса, телефондаги мусиқа талабани қулоғидаги наушникларидан келаётган экан...
Бир куни ёш келин ўзини хонасида дам олиб ётган экан. Қайнонасининг жаҳли чиқиб, ҳовлида ухлаб ётган мушукни ёнига келиб “Ухлаб ётаверасанми?!” деб ура бошлабди.
Бир пайт шовқиндан келини уйғониб чиқиб, ҳовлида юрган итни бир тепибди.
Қайнонаси:
— Нега бечора итни тепасиз? – деса, келин:
— Ё ўзи ухламайди вовуллаб, ё бошқаларни ухлатмайди, - дермуш.
Ота ва бола негарлар пляж ёнидаги дўконга кириб қуёшдан ҳимояловчи крем харид қилиб турса, бир киши келиб сўрабди:
— Сизлар буни нима қиласизлар?
Ота-бола жавоб берган экан:
— Буни юзимизга суртмасак, қорайиб кетамиз.
Биласизми, нега аёллар одатда футбол ўйнамайди? Чунки 11 та аёл бир хил кийимда бир жойда бўла олмайди.
Бир киши 7-қаватдаги уйида сигарет чекиб бўлиб, ахлат челаги ёнига боришга эриниб, қолдиғини очиқ деразадан пастга улоқтирган экан, пастда турган кичкина болакай дебди:
— Амаки, бунақа қилиш мумкин эмас. Бу ёмон одат!
Бу гапни эшитган киши эринмасдан кийимларини кийиб, 7-қаватдан пастга зинадан тушиб кетаётганмиш “Бир таъзирингни бериб келай сен болани. Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган”! деб.
Бир одам кўзи ўткирлигини мақтанмоқчи бўлиб:
— 25 метр наридаги дарахтда чумоли кетяпти, - деса, ёнидагиси:
— Ҳа, ўғил бола экан, - дермиш.
Бир куни бир аёл боласини боғчадан олиб қолиб, пешинда ухлатмоқчи бўлибди.
— Оппоқ болам ухла, ширин болам ухла, - деса, боласи:
— Ойи, унақа десангиз ухламайман. Кўзларингни юм, яшамагур! деб мени урсангиз ухлайман, - дебди.
Баъзи давлатларда яшаш қийин эмас, бойларни тўйдириш қийин бўлиб қолди...
— Одилжон, сен кимнинг гапини кўпроқ эшитасан, адангними ёки ойингними?
— Ойимни.
— Нега?
— Ойим кўпроқ гапирадилар-да.