Соат 19:00. Аёл эрига Telegram'да ёзмоқда:
“Сизга мен керакманми ёки ўша улфатларингизми?!”
Соат 23:00. Эр аёлига жавоб ёзмоқда:
“Албатта сен кераксан!”.
Растада турган помидорларни ҳаммаси бирма-бир ушлаб чиқаётган харидорга қараб сотувчи дебди:
— Ҳадеб ушлайверманг! Ҳаммасини ушлаб чиқганингиз билан қаттиқ бўлиб қолмайди!
— Ҳозирги кунда журналлар ярим ялонғоч аёллар расмига тўлиб кетди. Бизни давримизда бунақа эмас эди! – дебди кекса журналист.
— Сизни пайтингизда кийим-кечаклар арзон эди-да! – дебди унга муҳаррирлардан бири.
Эр шимини ҳафсала билан дазмоллаётган хотинини кўриб сўрабди:
— Тинчликми онаси?! Бугун чиройли кийиниб кўчага чиқсам, менга қизлар қарар экан-да...! – деса хотини:
— Дазмолланган, яхши кийинган эркак оилали бўлишини ҳамма қизлар билишади, - дебди.
Хотин эрига дебди:
— Африкада бир қабила бор экан. У ерда эрлар хотинини сотиб юборармиш. Агар биз ўша қабилада яшаганимизда, сиз мени сотиб юборармидингиз?
Эри дебди:
— Сотиб ўтирмасдим. Совға қилиб юборган бўлардим.
— Кеча окулист қабулига борган эдим.
— Хўш, нима деди?
— Алифбони ўрганишим керак эмиш...!
Япониялик ихтирочилар робот ихтиро қилишибди. У робот ўғриларни ушлар экан. Роботни Россияга олиб боришса, у ерда кунига 40 та ўғрини ушлабди. Америкада 50 тадан ўғрини қўлга олибди. Ипподромга олиб келишса, бир соатда роботни ўғирлаб кетишибди.
Қадим замонда бир қабила бўлган экан. Қабилани халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнавераркан. Бир куни ҳамма одамларни йиғиб, «Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий!» дейишибди.
Айтилган вақтга етиб келган халқни бирортаси ҳам индамасмиш. — Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, -деб туришса, биттаси аста қўл кўтарибди.
— Ҳайрият, ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! - дейишса, қўл кўтарган одам:
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.
— Сўранг, эшитаман, - дейишса,
— Осиш учун ипни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.
Битта бола дўконга кириб:
— 1200 сўмлик нон борми? – дебди.
— Бор, - дейишса, бола:
— Нечи пул? – деган экан.
Бугун бошлиғимиз таътилдан ишга қайтди.
Денгизда дам олиб, қуёшда роса тобланиб, қорайибди. Энди аниқ маҳлуқдан фарқи қолмабди!