Бир содда аёл дорихонага кириб сотувчига дебди:
— Охирги пайтларда хотирам ёмонлашиб, ақлий фаолиятим сустлашгандек бўляпти. Менга мияни яхши ишлашига ёрдам берадиган дори берсангиз...
— Мана шу доридан кунига 3 маҳал ичиб турасиз.
Уйга келиб харид қилган дорини таркибини ўқиб ўтирган хотин эрига қараб дебди:
— Вой ўлмасам адаси... Фалон пулга сотиб олган дорим ҳовлимизда ўсиб ётган оддий ўтлардан тайёрланган экан-ку! Мен бўлсам шунча пул сарфлаб ўтирибман-а...
Эри хотинини гапини эшитиб:
— Ана хотин, дори тасир қила бошлабди, - деса, хотини:
— Қанақасига? – дебди.
— Миянг ишлай бошлади, - дермиш эри.
Бир куни афанди ароқ дўконига кирса. Остонада бир маст ухлаб ётган экан. Шунда Афанди сотувчига қараб дебди:
— Бу мастни уйига олиб бориб қўймасизми?
Сотувчи жавоб берибди:
— Ахир бу бизнинг рекламамиз-ку!
Битта олифта йигит такси тўхтатиб:
— Ахлат ташийсизми? – деса, таксичи:
— Ўтир, айтган жойингга ташлаб қўяман, - дермиш.
Медиапаркдан телевизор харид қилган йигит касса ёнига келганда, сотувчи дебди:
— Сизда чегирмалар картаси борми? Бор бўлса телевизорни арзонроқга харид қилишингиз мумкин.
Йигит:
— Карта бор! Мен бу телевизорни бошлиғимга оляпман. Уни пулини тежашим шарт эмас...!
Десантчилар парашют билан ўқув-сакраш машқларини бажаришмоқда. Ҳамма вертолётдан сакрай бошлабди. Бортда фақат битта оддий аскар ва прапоршик қолибди. Оддий аскар сакрашга ҳозирланаётган прапоршикни тўхтатибди.
— Ўртоқ прапоршик, онамнинг айтишича, охирги бўлиб сакраган кишининг парашюти очилмас эмиш.
— Бемаъни гап!
— Шундай бўлса ҳам, охирги бўлиб сакрашни истамайман.
— Яхши, - дебди прапоршик, - Сакра. Охирги бўлиб ўзим сакрайман.
Аскар сакраб, ҳавода аста пастлаб бораётса, ёнидан парашюти очилмаган прапоршик бақириб тушибди:
— Ҳа, ўша онангни!!!...
Олтин балиқ тутиб олганимда “Ҳамиша пулга кўмилиб юрай”, деб тилак билдиргандим. Шундан бери инкассатор бўлиб ишлаяпман. Маошим озлигини айтмаса, тилагим тўла амалга ошди.
Бир киши қариндошиникига бормоқчи бўлиб, йўлдан адашиб қолибди.
Манзилни сўраш учун қариндошига қўнғироқ қиламан деб, адашиб дўстига қўнғироқ қилиб юборибди. У дўсти ҳазилкашроқ экан.
— Алло, уйингни топа олмаяпман... – деса, дўсти ҳазиллашиб:
— Қаерда турибсиз? – дебди.
Меҳмон:
— Мозорни олдидаман. Қаерга юрай? – деса, дўсти:
— Ичкарида ётибман, кираверинг! – дермиш.
— Эълон ёзиб қўйинг! Пайшанба куни ота-оналар мажлиси!
— Пайшанба ёзиладими? Пайшамба ёзиладими?
— Жума деб ёзақолинг! Фақат бир кун олдин келиш шарт!
Эр-хотин уйига янги люстра сотиб олибди.
Эри тепага чиқиб, люстрани ўрнатаётиб хотинидан сўрабди:
— Чироқни ўчирдингми ишқилиб?!
— Ҳа, - дебди хотини.
Бир пайт хотинини қитмирлиги тутиб, эри билан ҳазиллашгиси келиб қолибди. Секин эрини товонини тирноқлари билан қитиқласа, эри:
— Вой дод! – деб пастга сакраб тушибди.
Хотини:
— Ҳа, нима бўлди адаси? – деса, эри:
— Минг лаънат! Чироқни ўчирдим дегандинг, ток уриб товонимгача зириллатварди! – дермиш.
Эр-хотин кечки пайт салқинда кўчада айланиб юришса, олдидан қўшниси чиқиб қолибди.
— Нега бир ўзингиз юрибсиз? Хўжайин қани? – сўрабди хотин қўшни аёлдан.
— Эрим тўрт оёқли дўсти билан бирга... – дебди аёл.
— Ҳа, ит билан айланиб юрибдими? – деса, қўшни:
— Йўқ, янги диван сотиб олган эдик, - дермиш.