Тўйларга юрадиган артистларнинг ҳар бири 200га яқин одамни таъминлаб нафи тегаётган экан.
Ўзбекистонда артистлар сонини кўплигини ҳисобга олсак, барчамизни артистлар боқаётган бўлиб чиқаяпти экан.
Бир куни тунда афанди меҳмондан қайтаётса, йўлда калондимоғ бой учраб қолибди. Бой:
— Ҳа афанди, мен сизни мол деб ўйлабман, - дебди.
Афанди ҳозиржавоблик билан:
— Ҳа бой ота, мен бўлсам сизни қоронғуда одам деб ўйлабман, - деган экан.
Кўчат бозорини айланиб юрган харидор сотувчидан сўрабди:
— Бу дарахтингиз 3 йилда олма берадими?
— Йўқ, - дебди сотувчи.
— 5 йилда берадими? – сўрабди яна харидор.
— Йўқ, - дебди яна сотувчи.
— Унда нечи йилда олма беради? – деса, сотувчи:
— Ҳеч қачон олма бермайди! Ахир бу беҳи-ку! – деган экан.
Чиптачи автобусда чипта сотиб юрса, бир йигит 1200 сўм берибди.
— Йўл ҳаққи бугундан 1400 сўм бўлган, - деса, йигит:
— Майли, менга кечаги чиптангиздан беринг, - дермиш.
Мессидан бир ўзбек журналисти интервью олибди:
— Нега сиз кутилмаганда бизнинг футбол жамоамизга ўтдингиз?
Месси жавоб берибди:
— Бу ерда яхши экан! Коптокни хоҳлаган тарафга тепса бўларкан...
Мотоцикл устасига мижоз келиб дебди:
— Шу мотоциклимни тузатиб беринг.
— Хўш, нима касали бор? – сўрабди уста.
— Эрталаб 15 марта тепиб ўт олдираман. Мотоцикл дегани 1 та тепса ёниш керак-к?! – дебди мижоз.
— Ҳа, унда кечқурун 14 марта тепиб ётинг. Эрталаб 1 та тепиб ҳайдаб кетаверасиз, - дермиш уста.
— Алло, мен эълон бўйича қўнғироқ қиляпман. Ишга олишингиз учун нима талаб этилади?
— Олий маълумотдан ташқари, ўрта мактаб ўқувчисининг билими ва мактабгача бўлган боланинг тарбиясига эга бўлишингиз керак.
Катта йўлдан такси машинаси кетаётса, ЙПҲ назоратчиси қўлини кўтариб, ишора қилиб машинани тўхтатибди. Такси ҳайдовчиси тўхтаб, ойнадан қараб:
— Қаерга экан? – деса, назоратчи:
— Ҳеч қаерга! – дебди.
Шунда таксичи:
— Унда нега овора қилиб таксини тўхтатяпсиз!? – деб юриб кетварган экан.
Бир маст киши милицияга телефон қилиб:
— Манави ерда 300 та одам ўлиб ётибди, - дебди.
Милиция:
— Тез манзилни айтинг! – деса, маст киши:
— Шаҳар қабристонида, - дермиш.
— Дўстим, мен 4G ни айрим ташкилотларнинг раҳбарларига ўхшатаман.
— Нега?
— Савлати бор-у, қиладиган иши йўқ!