Бир куни икки киши битта сигирни талашиб қолибди. Сигир кимники эканини аниқлаш учун қозига мурожат қилишибди. Икки киши бўлса сигирни бир у томонга, бир бу томонга тортармиш. Қози бўлса ўртада сигирни сутини соғиб турган экан.
2050 йилда Россияда ўзбек боласи онасидан сўрабди:
— Онажон, бу ерда хақиқатдан ҳам руслар яшаганми? - деса, онаси:
— Эҳ болам... Бунга узоқ йиллар бўлган... - дебди.
Болакай отасидан сўрабди:
— Дада, 2 та савол берсам майлими?
— Майли, сўра!
— Биринчиси - менга янги ўйинчоқ олиб берасизми? Иккинчиси - нимага йўқ?
Қани эди...:
Таксичи гапирмай кетса.
Сарторашинг ҳар сафар "Қанақа қилиб кесамиз?" деб сўрамаса.
Бир эр хотинига 8 март байрамига учта бир хил ички кийимлардан совға қилса, хотини совғаларни олиб:
— Адаси, бу нима қилганингиз? Нега буларни ҳаммаси бир хил? Кўрганлар умуман алмаштирмас экан демайдими?! - деган экан.

Эрнинг 8 март куни аёлига айтаётган сўзларига:
Хоҳлайсанми? Сенга ойни совға қиламан! Истасанг юлдузларни, қуёшни, сайёраларни, денгиз-у дарёларни совға қиламан!
Сўрайвер! Пул тўланмайдиган ҳамма нарсаларни сўрайвер!

Эркак дўстидан сўради:
— Хотинингга 8 мартда нима совға қилдинг?
— Эркинлик совға қилдим, эркинлик!
— Доктор,чап оёғим жуда зирқираб оғрияпти.
— Ёш туфайли бўлса керакда?!
— Ҳа, лекин ўнг оёғим билан тенгдош бўлсаям оғримаяптида...
Офисда икки оғайни суҳбатидан:
— Дўстим биласанми, кеча бекатда шунақанги чиройли қиз ўтирган экан...! Гап отмоқчи бўлиб ёнига борсам менга қараб нима қилди дегин.
— Хўш, нима қилди?
— Ўрнидан туриб "Ўтиринг амаки" деб жой берса бўладими?!
Буюртмачи тайёр бинони қабул қилиб олаётиб 50 метр ерга қазиб қурилган қудуқни кўриб қолибди. Қудуқни атрофини ғишт билан ўраб, охирига катта чироқ ҳам ўрнатилган эмиш.
— Бу нима? – деб сўрабди прорабдан.
— Мана сиз берган лойиҳа чизмаси бўйича қурдик, - деб чизмани узатибди прораб.
Буюртмачи чизма туширилган қоғозни 180 градуска айлантириб:
— Ахир бу 50 метрли минора эди-ку! – деган экан.