Мактаб ўқувчиси она тили устозидан сўрабди:
— Устоз, ўзбек тилига рус тилини аралаштириб гапириш мумкинми?
Устоз дебди:
— Конечно мумкин эмас!
Бир бола адаси билан йўлда кетаётса, узоқдан қизлар кўринибди.
Адаси:
— Ўғлим, қизларни кўрдингми? Уларни ёнида мени “ака” деб чақиргин, - дебди.
Болакай:
— Ҳавотир олманг ада. Ойимни ҳам кўчада “опа” деб чақиришга ўрганиб қолганман, - дермиш.
Ҳозирги қизлар эшак минган йигитларни назар-писанд қилишмайди, лекин Мерседес миниб юрган эшакларни жуда ҳам севишади!
Бир куни ўғри қўшнисини товуғини ўғирлаб, дарё бўйида сўйиб, патларини тозалаб ўтирганакан, товуқни эгаси келиб қолибди. Ўғри товуқни гўштини сувга ташлаб, патларини қўлига ушлаб олибди.
— Товуғим қани? Нима қилдинг? - деб бақира бошлабди товуқни эгаси. Ўғри бўлса:
— Товуғинг чўмиляпти, мен уни кийимларини ушлаб турибман, - дермиш.
Янги рус бойи кафега кирибди. Кафеда бир қанча одам бор экан. Айнан руснинг рўпарасида эса бир ўзбек ўтирган экан. Ҳалиги рус бу ўзбекни бир боплай, деб барменга "Мана бу ўзбекдан ташқари ҳаммага менинг ҳисобимдан қуй!", деса.
Ўзбек русга қараб: "Раҳмат, раҳмат", - деб қўйибди.
Рус гапини барменга яна қайтарса, ўзбек яна "раҳмат, раҳмат", - дебди.
Ҳалиги рус ҳайрон бўлиб бармендан:
— Бу нега менга ундай деяпти, ким ўзи бу?", - деса,
Бармен русга:
— Бу киши, мана шу кафенинг хўжайини Абдураҳмон-ака бўлади, - дебди.
Миллионер қария бетоб бўлиб қолса, ҳамма қариндошлари йиғилиб олибди.
— Айтинг доктор, умид қилсак бўладими? - дейишса, доктор:
— Умид қилманглар! Бу оддий шамоллаш, ўтиб кетади, - дермиш.
Ўқитувчи:
— Валижон, Ватан бу нима?
Вали:
— Ватан - бу ўрмонлар, далалар, боғлар....
Ўқитувчи:
— Йўқ сен адашдинг! Ватан - бу сенинг онанг. Қани энди, Анваржон, сен айт-чи, Ватан нима экан?
Анвар:
— Ватан Валининг онаси экан.
Ўқитувчи:
— Йўқ, сен ҳам адашдинг! Ватан сенинг ҳам онанг. Тушундингми?
Анвар:
— Ҳа, тушундим.
Ўқитувчи:
— Нимани тушундинг?
Анвар:
— Мен Вали билан ака-ука эканлигимни тушундим.
Бойнинг ўғли имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Ўтиринг, беш!
Ўртаҳол оиланинг фарзанди имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Нечта одам ҳалок бўлган?
— Бир миллион уч юз мингга яқин.
— Ўтиринг, беш!
Камбағал оиланинг фарзанди имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Нечта одам ҳалок бўлган?
— Бир миллион уч юз мингга яқин.
— Ўлганларнинг фамилиясини сана!
— Отангдан сенга бирор нима мерос қолганми?
— Ҳа, фақат ақл қолган холос.
— Эссиз дарров йўқотиб қўйибсанда.
— Hello baby.
— Hello
— Where are you from?
— I'm from Uzbekistan. And where are you from?
— America.
— Aldama.
— Hudo haqqi!