Битта содда йигит уйланибди, чимилдиққа кириб жим ётаверибди. Тоқати тоқ бўлган келинни жаҳли чиқиб:
— Келинг жойимизни алмашамиз, - дебди.
Куёв диванни айланиб ўтиб ётибди. Бироздан кейин келин яна асабийлашиб:
— Ман ўрнашмадим, жойизга ўтинг. Ҳаа устимдан ўтуринг, - дебди.
Куёв келинни устидан ўтаётган экан, келин уни белидан маҳкам ушлаб:
— Бўлди энди бир қўчқор бўлиб беринг, - деса.
Куёв:
— Баааа, - дермиш
Агар битта ўқитувчи ҳамма фандан дарс бера олмаса, нега битта ўқувчи ҳамма фанларни билиши керак?
Душанба куни ишга кўзи қизариб келган ходимдан бошлиқ сўраяпти:
— Ҳа кўринишинг бир аҳвол, шанба якшанба яна ичибсан-да?
— Йўқ, ишни соғиниб йиғлайвериб шу аҳволга тушиб қолдим.
Оқ айиқ ўрмонда кетаётса, йўлидан "кўча кўрган" эшак чиқиб қолди. Эшакдан сўрабди:
— Ҳой эшак, шимолий қутбга қандай борса бўлади?
— Билмадим. Бироз кутиб тур, оғайниларимдан сўраб келай, дебди эшак.
Бироздан сўнг у бир тўда эшакларни етаклаб келиб, оқ айиққа, — Шимолий қутб қаердалигини билмадим-у, лекин мани эшак деганинг учун энди жавоб берасан, - дебди.
Қиш кунларининг бирида эркак маст бўлиб келиб, уйини дарвозасини тақиллатибди. Аёли эшикни очмасдан:
— Ким-у? Дадаси сизмисиз, - деса ҳеч ким индамабди.
Аёл қайтиб уйга кириб кетибди. Тонг отгач кўчага чиқиб қараса, эри дарвоза тагида тиришиб ухлаб ётганмиш.
Шунда хотини эрини туртиб уйғотиб:
— Вой дадаси, қачон келдингиз, - деса, эри:
— Кечаси, - дебди.
Аёл:
— Нега "дадаси сизмисиз?" десам индамадингиз:
Эр:
— Калламни қимирлатдим-ку!? - дермиш...
Дўстимга смс:
"Салом дўстим! Ёрдаминг керак. Чиқимларим кўпайиб кетди. 300 доллар квартирага, 300 доллар машинани кредитига, 200 доллар аренда пуллари, 100 доллар коммунал тўловларга, 50 доллар боғча пули ва мактаб чиқимларига яна 150 доллар чойхона ва "гап" пулларини беришим керак".
Дўстимдан жавоб:
"Ҳисоблаб бераман. Жами 1100 доллар бўлади. Миннатдорчилик шарт эмас!"
Илму толиб пиру комилдан сўрабдур:
— Айтингчи устоз, нечун сессия йилига икки маротаба бўлур?
Пиру комил жавоб берибдир:
— Агар сессия йилда уч маротаба бўлса, у талабага оғирлик қиладир. Агар сессия йилда бир маротаба бўлса, бу домуллага оғирлик қилган бўларди.
Чарчаган от чўчқага дардини айтибди:
— Хўжайин нуқул эрталабдан кечгача омочда ер ҳайдатиб, ҳамма ишларни қилдиради. Қорнимни тўйдирмасдан олиб кириб ташлайди.
Чўчқа:
— Хўжайинни устидан "Ҳайвонларни ҳимоя килиш жамияти"га шикоятнома ёз!, - дебди.
Шунда от:
— Эй, йўқ, бу тўғри келмайди. Агар хўжайиним ёзиш ва ўқишни билишимни пайқаб қолса, кечаси билан болаларини дарсини қилдиради, - дермиш.
Отаси ўғлига:
— Бу йил ҳам ўқишга кира олмасанг, отам дема мени! Сени танимайман!
Имтиҳонлар тугагач, адаси ўғлидан сўрабди:
— Ҳўш ўғлим, имтиҳонлар қандай ўтди?
Ўғли эса:
— Кечирасиз, сизни танимайроқ турибман, кимсиз?
Пошшо Афандини масхаралаш мақсадида сарой аҳлини йиғиб, фармони олий ўқиди:
— Биз бугундан бошлаб Насриддин Афандини эшак бошилик мартабасига мувофиқ кўрдик...
Афанди ўрнидан туриб пошшога таъзим қилди ва бориб тахтдан ҳам юқорироқ бир жойга бориб ўтирди.
— Ҳа, Афанди, — деди пошшо,— нима учун мендан ҳам юқорироққа ўтирдингиз?
Афанди қўлини кўтариб деди:
— Тақдирга тан беринг, шоҳим! Мен ўз вазифамни бажаришга киришдим!