Хотин эрига:
— Пулингиз борми?
— Йўқ, қолмади.
— Агар топсам-чи?
— Сендан жуда-ям миннатдор бўлардим!
— Севгилим, тарелкадаги торт бўлагини еб кўр!
— Раҳмат қорним тўқ, емайман.
— Асалим, қара жуда ширин торт! Ҳеч бўлмаса бир тишламгина егин.
— Раҳмат, қорним тўқ.
— Озгина татиб кўр.
— Бас қилинг! Ман соат олтидан кейин ҳеч нима емайман!
— Тортни тановул қил аҳмоқ. Уни ичида узук бор! Санга уйланмоқчиман-ку тушунмаяпсанми. Романтикани ҳам белига тепдинг!
Қария ёш йигитга дебди:
— Ақлинг бўлса, чиройли қизга уйланма!
— Нимага? – сўрабди йигит.
— Чиройлиси ташлаб кетади.
— Хунук қизлар ҳам ташлаб кетса-чи?
— Э хунуги даф бўлиб кетмайдими!?

Тушимда дўстим мендан қарз сўради.
Бермаслик учун уйғониб кетдим.

— Икки йилдан бери метрода ишга қатнайман.
Битта ҳомиладор аёл тиланчилик қилиб ўтиради. Ё тавба, икки йилдан бери туғмаяпти-я...
Иккита пиёниста ичиб олиб, кетаётса олдидан кўзгу чиқиб қолибди. Кўзгуда ўзини аксини кўриб бири иккинчисига, “Дўстим шу кетишда ичаверсак, 10 йилдан кейин кўринишимиз шу аҳволда келиб қолади-ёв”, - дермиш.
Хотинининг жанжалларидан тўйиб кетган эр ортиқ бундан яшаб бўлмаслигини тушуниб етибди. “Бир нима қилишим керак!” деб ўйлабди-да, шартта деразани очиб токчага чиқибди. 6-қаватдан пастга қараб турса, хотини чиқиб қолибди:
— Нима қиляпсиз, адаси? – дебди хотини.
— Хайр хотин! Ортиқ сен билан яшай олмайман! Жонга тегди! Ҳозир ўзимни шу ердан ташлайман! – дебди эри.
Хотини югуриб ошхонага кириб кетибди. Зум ўтмай, қўлида ахлат челак билан чиқиб дебди:
— Адаси шуни ҳам олиб кетинг. Барибир пастга кетяпсиз-ку...!
Мактабда устоз сўради:
— Уйимизни нега тоза тутишимиз керак экан?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Тўсатдан меҳмон келиб қолади. Шунинг учун!
Талаба йигит дўстидан сўрабди:
— Сен шаҳарни мендан яхшироқ биласан. Темурийлар музейи қаерда?
Дўсти кўп ўйланиб ўтирмай:
— Албатта биламан. 1000 сўмлик пулни орқа тарафида турибди-ку, - дермиш.
Мактабда юқори синф ўқувчилари орасида "бошлиқ" ўқувчи ҳаммага лақаб қўя бошлабди.
— Махмуд, сени "Найнов" дейман. Қодир, сени "Полвон" деб чақираман. Сарвар, сени "Кимё" дейман.
Сарвар:
— Нимага мен "Кимё" бўларканман!?
— Чунки сени кўрсам, асабим "ўйнайди"!