— Исминг нима?
— Раҳмат.
— Мен сени исмингни сўрадим. Нега раҳмат дейсан?
— Мени исмим - Раҳмат.
Бугун корзинкада аравачага бир талай озиқ-овқатларни тўлдириб олган иккита йигитга кўзим тушди.
Бири иккинчисига:
— Шунча гречка, ун ва шакарларни нима қиламиз? - деса, иккинчиси:
— Менимча ғирт аҳмоқгарчилик билан шуғулланяпмиз! - дебди.
Кейин яна биринчиси:
— Кўп гапирмасдан ёғдан ол! Қара ҳамма олиб кетяпти. Ҳозир қолмайди...! - дермиш.
Буюртмачи тайёр бинони қабул қилиб олаётиб 50 метр ерга қазиб қурилган қудуқни кўриб қолибди. Қудуқни атрофини ғишт билан ўраб, охирига катта чироқ ҳам ўрнатилган эмиш.
— Бу нима? – деб сўрабди прорабдан.
— Мана сиз берган лойиҳа чизмаси бўйича қурдик, - деб чизмани узатибди прораб.
Буюртмачи чизма туширилган қоғозни 180 градуска айлантириб:
— Ахир бу 50 метрли минора эди-ку! – деган экан.
— Навбатдаги саволга ким жавоб беради? Энг яхши вазирлик номини айтинг.
— Инновациялар вазирлиги.
— Нима учун?
— Сарфланаётган пуллар нимага ишлатилаётганини ҳеч ким билмайди.
Иккита овчи овга чиқиб кечгача ўлжа топа олишмабди. Овчилардан бири очликдан ҳушидан кетиб қолибди.
Шериги тез ёрдамга қўнғироқ қилиб:
— Дўстим ҳушидан кетди, тез етиб келинглар! – деса, тез ёрдамдагилар:
— Ўзи тирикми? – дейишибди.
— Билмайман, - дебди овчи.
— Биз аниғини билишимиз керак, - дейишса, гўшакни нариги томонидан битта ўқ овози эшитилибди.
— Тирик экан, инграяпти, - дермиш овчи.
Ходим ва раҳбар:
— Сиз ўз вазифаларингизни жуда яхши бажараяпсиз. Оширишнинг вақти келди менимча...
— Нимани? Маошимними?
— Йўқ, иш ҳажмини!
— Дўстим, энг яхши кўрган ишинг нима?
— Ишларимни кейинга қолдириш.
— Масалан, қанақа ишларни?
— Кейинроқ айтаман.
Китоб дўконида:
— Кеча мен сизлардан “Миллионер бўлиш сирлари” деган китобни сотиб олган эдим.
— Ҳўш?
— Китобнинг деярли ярми йўқ экан.
— Нима, сизга ярим миллион етмайдими?
Сериалларни ашаддий мухлиси бўлган қари онахон тоби қочиб уйга врач чақиртирибди.
Врач онахондан:
— Нима дорилар ичяпсиз? – деб сўраса, онахон адашиб ҳар куни кўрадиган сериалларини вақтлари ёзиб қўйган қоғозчани стол устидан олиб врачга узатибди. Врач ўқиётганмиш:
— Заҳарли томчилар – соат 8.00 да, Парчаланган юраклар – соат 9.00 да, ...
Аёллар турмушга чиқганларидан сўнг ўта сезгир бўлиб қолар эканлар. Эрининг пластик карточкасига пул тушганини эшитишармиш...