Иккита жинни битта чуқурга тушиб олиб, қанча уринсалар ҳам ундан чиқа олишолмабди.
Жиннилардан бири:
— Агар шу сафар ҳам чиқа олмасам, уйимга кетаман, - дебди.
Ёш қизча отаси билан дарс қилмоқда.
Отаси қизидан сўрабди:
— Бошимизни танамиздан нима ажратади?
Қизи иккиланмасдан:
— Болта, ада! – деб жавоб берибди.
Армияда командир аскарларга қарата:
— Ким мусиқани ёқтиради?
Учта аскар “Мен” деб олдинга чиқибди.
Командир:
— Яхши, унақада сизлар мана бу фортопианони 4-қаватга олиб чиқиб берасизлар, - дебди.
Тушида бақириб-чақираётган эрини хотини уйғотиб:
— Нима бўлди адаси? Нега бақиряпсиз? – деса, эри:
— Малоҳат чўкиб кетяпти!
— Қанақа Малоҳат??? – сўради хотинини жаҳли чиқиб.
— Э, сен уни танимайсан! У билан тушимда танишганман.
Аёл:
— Босиб кўрсам бу ерим оғрияпти
Доктор:
— Босмасангиз оғримаяптими?
Аёл:
— Йўқ
Доктор:
— Унда босманг. Сиздан 30 минг сўм
— Энажон, ёшингиз 80 га етибди. Сизнинг ҳужжатларингизни институтга қабул қила олмаймиз. Қариган чоғингизда нима учун ўқишга кирмоқчисиз?
— Болам, ҳамма гап чолимда. Чолим талаба қизларни яхши кўради-да.
Адаси, кайфиятимни кўтарувчи, орзуларга берилувчи бирор нарса айтиб беринг.
— Фараз қил, соҳилда ётибман. Океан тўлқинлари юзларимга илиқ сувларини сачратмоқда. Ёнимдаги столда бир уюм цитрус мевалар ва муздеккина шампан виноси...
Ён-атрофимда эса гўзал аёллар ...
— Вой адаси, мен ўша аёллар билан гаплашиб ўтирган бўлсам керак-а?
— Сен уйда қолгансан хотин!
Кунларнинг бирида чол балиқ овлаб ўтириб, олтин балиқни ушлаб олибди.
— Тила тилагингни! Ҳаммасини бажо келтираман. Фақат мени қўйиб юбор...!
Чол дебди:
— Мени уч тилагим бор. Шулар қачон амалга ошса, сени денгизга қўйиб юбораман.
1. Қачонки бу аҳмоқлар сўнгги русумдаги iPhone ва данғиллама тўйлар қилиш учун кредитлар олишни бас қилса!
2. Қачонки айрим раҳбарлар ёлғон гапиришни бас қилса!
3. Қачонки коллеж ўқувчилари уйда унутиб қолдирган телефони учун ярим йўлдан орқага қайтишни бас қилса!
Ранги оқариб кетган балиқ чолга қараб:
— Мени тушликка емоқчимидингиз? - дермиш.
Шифохонада:
Бир ғилай одам окулист олдига кириб:
— Ассалому алайкум. Сизларнинг қайси бирингизга учрай? - деса , доктор:
— Ҳамшира, беморлар битта-битта киришсин дедим-ку!!! - дермиш.
Афандини эшаклари кўп экан. Уларни бештасини танлаб бозорга сотишга олиб кетибди. Йўлда чарчаб биттасига миниб олибди. Энди эшакларини санаб қараса тўртта экан. Афандини роса боши қотибди. Охири эшагидан тушиб йўқолган эшагини излай бошлабди. Излаб-излаб яна йўқолмадимикин деб эшакларини санаб кўрибди. Санаса бешта чиқибди.