— Салом яхши қиз! Исмингиз нима? Танишсак бўладими?
— Йўқ!
— Айтақолинг...
— Ёш боламисиз!? Йўқ дедим-ку!
— Мен сизни бир кўришда севиб қолдим. Сиз билан бахтли ҳаёт қурмоқчиман!
— Майли, исмим – Зарина.
— Ёш боламисиз?! Алдасам ҳам ишонаверасиз...
Демак, бундай! Янги 2020 йилда:
Деҳқонларга - ер майдонлари,
Хизматчиларга - фабрика, заводлар,
Турмушга чиқмаганларга - совчилар,
Ишсизларга - кира учун Матиз,
Норозиларга - бир шапалоқдан!!! Бор совғам шу...
Иккита аҳмоқ бир одамни ёнига келиб савол беришибди:
— Биз қандай қилиб ақилли бўла оламиз?
Ҳалиги одам дебди:
— Ҳов анави уйни кўряпсанми? Ўшани томига чиқиб, сакрасангиз ақилли бўласизлар.
Биринчи аҳмоқ томга чиқиб пастга сакраса, қумни устига тушибди. Ёнига иккинчиси югуриб келиб:
— Лат емадингми? – деса, ҳалиги сакрагани:
— Қўлингни ол, аҳмоқ! – дермиш.
Мактабда ўқийдиган бола адасидан сўрамоқда:
— Ада, сиз кўзингизни юмиб имзо қўя оласизми?
— Ҳа, нима эди? – дебди адаси.
— Ундай бўлса, кундалигимга қўзингизни юмиб, қўл қўйиб беринг...! – дермиш болакай.
Оммавий бепул Wi-Fi ҳудудларни ташкил этинг ва солиқ имтиёзларига эга бўлинг! Тадбиркорлар ўзи нима қилишини билмай юришган эди. Ўзбектуризм жуда яхши ўйлаб топибди-да!
Бир чол тилла балиқ ушлаб олган экан. Ҳар доимгидек, балиқ тилга кириб чолга дебди:
— Мени қўйиб юбор! Истаган тилагингни бажо келтираман...!
Чол кўпам ўйлаб ўтирмай:
— Гўзал аёл бер менга! – дебди.
Сувдан гўзал пари чиқибди.
— Бундан ҳам гўзалроқ бўлсин, - дебди яна чол.
Аввалгисидан икки карра гўзал ҳуснли пари чиқибди.
Чол яна:
— Гўзалликда тенгсиз бўлсин! – деган экан, балиқни жаҳли чиқиб:
— Ношуд банда, яхшиликни билмадинг, - деб сувга кириб кетибди.
Чол не кўз билан кўрсин-ки, сувдан ўзини кампири чиқиб турганмиш.
Кунларнинг бирида афанди билан бой гаров боғлашибди. Ким тезроқ ва кўпроқ семирса, пул ютуғи ўшаники экан.
Гаров муддати тугай деб қолса ҳам, афанди ҳеч семирмасмиш. Бойни эса кун сайин вазни ортиб бораверибди.
Вақти келиб, бой афандининг уйига бориб:
— Ҳой афанди, чиқ мана мени семирганимни кўр! Эшигингдан сиғмаяпман, - деса, афанди деразадан билагини кўрсатиб:
— Жимжалоқ бармоғимни ўзи шунчалик бўлса, қандай қилиб эшикдан чиқаман?! – деган экан.
Хотин эрининг шкафидан бир тутам пул топиб олиб, эрига жаҳл қила кетибди:
— Шу-у-унча пулни қаёқдан олдингиз?!
Эри:
— Сени туғилган кунингга деб йиғаётган эдим... – дебди.
Хотини бу гапни эшитиб:
— Бунча кам? – дермиш.
Эр-хотин гаплашиб ўтиришса, эр дебди:
— Росса қорним очди...
Хотини-ям ҳазиллашмоқчи бўлиб:
— Мени еяқолинг, - деса, эри:
— Жиннимисан, менга ёғли овқатлар мумкин эмас-ку... – деган экан.
Эр-хотин ажрашиш учун суд залига келишди.
Хотин:
— Жаноб судья, эрим ошхонадаги барча идиш-товоқларни сотиб, пулини “ичиб” юборибди. Бу эр билан ортиқ яшай олмайман!
Эр:
— Мен ҳам бунақа хотин билан яшай олмайман! Ошхонадаги идишлар йўқлигини уч ҳафтадан кейин билди-я!?