"Супурилган жой тозамас, ахлат ташланмаган жой тоза!" деган гапни эшитган фаррошлар қўлига супурги эмас таёқ олиб юришибди.
Хорижга кетаётган эркаклар пингвинга ўхшаб боришмоқда.
Эрта баҳорда кетишади-ю, қишда қайтишади.

Электросетдагиларга қўнғироқ қилсак, ТрейлБлейзер ҳайдаб келишяпти.

Бадавлат одамдан сўрашибди:
— Бойиб кетганингизни сири нимада?
— 10 йил аблаҳ бўлганман.
— Кейинчи?
— Кейин аблаҳ бўлиб қолаверганман!
Дўконга бир йигит кириб 5 кг гўшт, 5 кг гуруч, ёғ, колбаса, қизил икра ва яна бир талай тансиқ масаллиқларни сотиб олса, дўкончи бола "Энди мени ҳам олиб кетинглар" дебди.
Бир куни илон велосипед ҳайдаб кетаётган экан.
— Сени пул ва бойликдан бошқа нарса ҳам қизиқтирадими ўзи?
— Ҳа, албатта!
— Нима?
— Уларни қаердан топиш қизиқтиради.
Беш дақиқалик тарбиявий соат(!)дан кейин ҳеч нарса бўлмагандай сўраяпти:
— Устоз, сиз ҳам сўкинар экансиз-а?!
— Йўқ, барака топкур, мен она тилимизнинг бой имкониятларини кўрсатдим сенга...
— Қизиқ дўстим, Хитой қандай қилиб коронавирусдан қутулди экан-а?
— Улар пандемияга ҳам "бир оилага 1 нафар фарзанд" деган шартни қўйишди.
Бир киши кўчадан товуқ ўғирлаб келиб ўғлига дебди:
— Мана шу товуқни бозорга олиб бориб сотиб кел.
Ўғли ҳам товуқни бозорга олиб бориб йўқотиб қўйибди.
Уйга қайтиб келса:
— Товуқни неча пулга сотдинг? - дебди отаси.
— Ўзини нархига бериб юбордим ота, - дебди боласи.