Бир йигит Сибирга, дўстини уйига меҳмонга борибди. Овқатланиб ўтирса, оёғини остидан каламушдек келадиган жонзод ўтиб қолибди.
Шунда меҳмон:
— Шу совуқда каламуш нима қилади?, - деса.
Мезбон:
— Бу каламуш эмас. Пальто кийган суварак!, - дермиш.
— Биласанми дўстим, донолик ҳам бир касаллик экан.
— Ташвишланма, сен соппа-соғсан!
Бир киши денгиздан тилла балиқ тутиб олибди. Балиқ тилга кириб:
— Мени қўйиб юборсанг, учта тилагингни амалга ошираман!, - дебди.
— Розиман. Фақат битта шартим бор! Менга нима берсанг, қайнонамга уч баравар кўпроқ берасан, - дебди ҳалиги одам. Балиқ ҳам шу шартга кўнибди.
— Менга битта машина, қайнонамга эса учта машина бер. Менга битта далаҳовли бер, қайнонамга — учта. Учинчи тилагим: менга кичкинагина юрак хуружи, қайнонамга ...
Ахлат ташийдиган машина орқасидан ҳайҳайлаб югуриб кетаётган дўстини кўрган ўртоғи деди:
— Нима, машина билан кимўзарга югуряпсанми, дўстим?
— Йўқ, - деди дўсти ҳаллослаб, - хотиним эски пайпоғимни ахлатга ташлаб юборибди. Ичида хотинимдан беркитган пулларим бор эди.
Икки аёл қамоқхонанинг бир хонасида уч йил ўтиришибди. Жазо муддати тугаб, озодликка чиқаришса, қамоқхона дарвозаси олдида яна ярим соат гаплашиб туришган экан.
Кўчадан қайтган ўғлидан онаси сўради:
—Ўғлим коптогинг қани?
—Бир қизчага бердим, бироз ўйнаб қайтариб бераркан. Ёнида бобоси ҳам боракан,- деди ўғли.
Онаси ўғлининг сахийлигидан қувониб турса, эшик тақиллаб, коптокни олган қизалок ва бобоси қўлида шоколад билан кириб келишибди.
Болакай коптоги ва шоколадни олиб, чўнтагидаги уяли телефонни қизчанинг бобосига қайтариб берибди.
Она қизини уришаяпти:
— Ман санга кечаси кўчада юришга рухсат бермийман. Биласанми сан энди 17 га кирдинг, ман сани ёшингда...
— Билама-а-н ойи, биламан. Сиз мани ёшимда уйда ўтиргансиз, чунки у пайтда ман 5 ойлик чақалоқ бўлганман.
Бир куни Афанди уч-тўртта ўртоғини уйига бошлаб келди. Хотинига кириб: «Бир қулинг ўргилсин палов қилгин» деди.
— Вой, қизиқмисиз? Ахир уйимизда на гуруч бор, на гўшт, на ёғ бор. Нима бор, нима йўқлигини суруштирмай-нетмай, меҳмон бошлаб келаверасизми?!
— Хўп-хўп хотин, сал ўпкангни босиб ол. Ҳеч бўлмаса, дастурхонга бўш лаганни олиб чиқиб қўйгин, ўзим гапнинг кифтини келтираман.
Хотини ҳам эри айтгандай қилиб, бўш лаганни дастурхонга олиб чиқиб қўйди.
— Оғайнилар,— деди Афанди,— Агар уйимизда гуруч, ёғ, гўшт бўлганида эди, ҳозир шу бўш лаганда буғи чиқиб турган палов бўларди...
Бир кун студент ошхонага кириб:
— Ошпаз, манга 4та манти берворинг.
Ошпаз:
— Ўўў, студентла кучайибдими?!
Студент:
— 4та мантига қўшиб, 24та вилкаям беринг.
Афанди боғида ўтин қилиб, кечқурун болтасини елкасига ташлаб кетаётган эди, йўлда бир ҳовлидан ит чиқиб, Афандига ташланди. Афанди болта билан итни чопиб ўлдирди. Итнинг эгаси чиқиб Афандини тутди:
— Ит сизни талаган экан, болтанинг сопи билан уриб ҳайдасангиз ҳам бўлар эди-ку!
— Ит думи билан қопса, болтанинг сопи билан урар эдим, бети билан қопгандан кейин, мен ҳам болтанинг бети билан чопдим-да! Ўзидан кўрсин!