Қиш. Изғирин совуқ. Қор ёғяпти. Ўрмонда жаҳл отига минган айиқ у ёқдан бу ёққа чопиб қичқирарди:
— Нима учун сентябрда қаҳва ичдим-а?!
Бир киши Россияга ишлагани борибди. Иш берувчи аввал суҳбат қилиб кўрмоқчи бўлиб дебди:
— Нима мақсадда Россияга келдингиз?
— Нексия ва 2 қаватли уйлар қилгани келдим.
Буни эшитиб иш берувчи:
— Нексия бизда чиқмайди Ўзбекистонда чиқади. 2 қаватли уйларга ҳам ўзбеклар ўч бўлади, - деб орқасига қайтариб юборган экан.
Бир кун афанди поезд рельсида ўтирган оғайнисига:
— Салгина сурилгин, мен ҳам ўтирай, - дермиш.
Бир бемор кўз докторини олдига бориб:
— Доктор мени кўзим яхши кўрмаябди. Ҳамма нарсани 2 та кўряпман, - дебди.
Шунда доктор шундай қарабди-да:
— Уччаловингиз ҳам шунақами? - дебди.
Икки дўст тоғга отланишибди. Кеч тушибди. Тунаш учун палаткаларни ўрнатиб уйқуга кетишибди.
Тонг отгач, дўсти кўзини очибди-ю, шергидан сўрабди:
— Хўш дўстим! Бу тиниқ осмон бизга нималар ҳақида сўзлайди?
Шериги осмонга қараб туриб:
— Тунда бизни палаткамизни ўғирлаб кетишгани ҳақида сўзлаяпти!!!
Тунда икки маст кўчада кетаётиб, ёниб турган чироққа кўзлари тушиб қолибди.
1-маст:
— Бу - қуёш, - деса,
2-маст:
— Йўқ, бу - ой, - деб тортишиб кетишибди.
Улар тортишаётса олдиларидан бир одам ўтиб қолибди.
Шунда ҳалиги мастлар:
— Э биродар, бир минут... Анави қуёшми ёки ойми? Биз ҳеч келиша олмаяпмиз, - дейишса, ҳалиги одам:
— Кечирасизлар акалар, мен бу маҳалладан эмасман, - дермиш.
Суд залида айбланувчига савол беришяпти:
— Сиз қандай қилиб бирданига 6 та одамни машинангизда уриб юбордингиз?
Ҳайдовчи:
— Йўлда кетаётган эдим. Бирдан тормоз ишламай қолди. Йўлнинг ўнг тарафига қарасам, 2 киши, чап тарафида 4 киши кетаётган экан. 4 кишидан кўра, 2 кишини уриб қўяқолай, - деб, рулни ўнг тарафга бурдим. Бирдан ҳалиги 2 киши чап тарафга қараб югуриб қолса бўладими?! Уларни қулаб, охири ҳаммасини уриб юбордим.
Хотин эридан сўраяпти:
— Азизим,Ромео Жульеттани севгандек сева оласизми мени?
— Билмайман. Ўқимаганман!
— Отелло Дездемонани рашк қилганидек, мени рашк қила оласизми?
— Билмайман. Ўқимаганман! - тўнғиллаб жавоб берибди эр ва дебди:
— Агар кўп савол бераверсанг, бўғирсоққа ўхшаб сендан қочиб кетаман.
Аёлларни 3 тоифага бўлиш мумкин:
Ақлли, чиройли, меҳрибон.
Аммо баъзан алоҳида хилларини ҳам учратиш мумкин. Масалан:
Ақлли+чиройли=жанжалкаш.
Ақлли+меҳрибон=ҳунук.
Меҳрибон+чиройли=аҳмоқ.
Ақлли+меҳрибон+чиройли=уни қадрламайдиган тентак билан учрашиб юрадиган.
Бир пиёниста одам балиқ овига бориб, қармоқ ташаган экан, олтин балиқ қармоғига илинибди-да, ҳар доимгидек олтин балиқ уни тилагини бажаришини айтибди. Фақат у балиқ учта эмас, иккита тилак бажарадиган балиқ экан.
Маст одам балиққа қараб дебди:
— Менга шунақа шиша бергин-ки, ичида пивоси бўлсин. Қанча ичсам ҳам тугамасин.
Олтин балиқ дарров тилагини бажариб, айтган шишасини қўлига берибди. Пиёниста ичиб кўрибди. Яна ичибди. Пиво ҳеч тугамасмиш.
— Зўр шиша экан. Ҳой тилла балиқ, шу шишадан яна битта бер, - дермиш.