— Адаси, ухлаяпсизми?
— Йўқ!
— Нега кўзларингизни юмиб олгансиз?
— Кўз нуримни асраяпман...
Прокурорнинг фарзандлари - янги батарейкалар!
Янги батарейкалар ҳеч қачон ўтирмайди!
Хўранда официантга қараб дебди:
— Нега ҳамма овқатлар ароқ ҳиди келяпти?
Официант бир қадам орқага сурилиб:
— Энди-чи? Келмаяптими? - дермиш.
Пиёнистанинг ташвиши:
"Нега ароқ ичсам, мени ароқхўр дейишади? Фанта ичсам, фантастик дейишмайди???"
Кема капитани матросга дебди:
— Капитан бўлишни истайсанми?
— Ҳа, албатта!
— Шу дақиқадан бошлаб шу кемани капитанисан. Кема чўкяпти. Қоидага кўра сен кемани охирги бўлиб тарк этишинг керак.
Ботир жанг майдонидан яраланган дўстини судраб чиқиб кетмоқда. Дўсти унга дебди:
— Мени касримга ўлиб кетасан. Тезроқ мени отиб ташлагин-да, ўзингни жонингни асраб қол!
Ботир бир сония тўхтаб:
— Иложим йўқ! Милтиғимнинг ўқи тугаган! – деса, дўсти илтижо қилиб:
— Менда бор, сотиб олақолмайсанми?!
Янги келинчак эрига дебди:
— Чиройли кўйлаклар олиб бермасангиз, сайёҳатга олиб бормасангиз, нима қилардингиз менга уйланиб!
Эри бўлса унга қараб:
— Овқат пиширишни, шим дазмоллашни барибир ўрганмас экансан, нима қилардинг турмушга чиқиб?! – дебди.
Вокзал ошхонасида икки эркак чой ичиб ўтиришса, микрофондан эълон эшитилибди: “Диққат! Поезд жўнаб кетмоқда!”
Шериги наригисига қараб:
— Ие, поездимиз кетиб қоляпти, тур!!! – деса, иккинчиси хотиржам чойини хўплаб:
— Билет бизда-ку, қаерга кетарди?! – дермиш.
Бир одам ўпка қишлоғига кетаётиб, йўлда адашиб қолибди.
— Кечирасиз, ўпка қишлоғига қандай борсам бўлади? – дебди ўткинчи бир кишидан.
— Ҳозир кекирдакка етиб келдингиз. Бироз юрсангиз ўпкага етасиз, - деган экан ҳалиги киши.
— Ҳалол одамни сотиб олиб бўладими?
— Йўқ, сотиб олиб бўлмайди... Аммо сотса бўлади...