Бир ёшли болакайни онаси эридан сўрабди:
— Қаёққа кетяпсиз?
— Футболга, - дебди эри.
— Ўғлимизни ҳам ўзингиз билан олиб кетинг!
— Нега?
— Ана қаранг, барибир бу ерда, бекорга бақириб ўтирибди...!
— Доктор, мени кўзим оғрияпти. Кўриб қўйинг
— Хўш, кўзингиздан кўриниб турибдики, ўпкангиз шамоллаган, ичакларда муаммо бор, ошқозонингиз ишламаяпти.
— Доктор, ахир бу кўзим протез! Бунисини кўринг!
Тажрибали тарвуз сотувчиси ўғлини бошига бир чертиб, имтиҳонларга тайёр ёки тайёр эмаслиги билиб оларкан!
— Қўйни қандай қилиб соғиш мумкин?
— Янги iPhone ишлаб чиқиб, сотувга қўйиш керак. Ана кейин соғса бўлади...
Бир бола соқов экан. Ота-онаси кўрсатмаган табиб-у, доктори қолмабди. Ҳечам гапирмабди. Охири ота-онаси гапиришидан умидини узишибди. Бир куни овқатланиб ўтиришса, соқов бола:
— Шўр экан, - дебди.
Шунда онаси:
— Вой ўғлим, гапирдингми?! Яна бир қайтар...
— Шўр экан овқатингиз!
Ота-она ўзида йўқ хурсанд...
— Сен бола гапираркансан, нега бизни шунча йил қийнадинг? Нимага шу пайтгача индамадинг, - дейишса, бола:
— Шу пайтгача овқатингизни тузи яхши эди-да, - дермиш.
Тўртта содда йигит шаҳардаги ресторанга кириб, нима овқат буюришни бимай ўтиришса, ёнидаги столда бешта йигит менюга қараб:
— Бизга ҳаммамизга Бефштекс олиб келинг, - дейишибди.
Ҳалиги тўрттала йигитлар буни эшитиб қолиб, официантга қараб:
— Бизларни ҳаммамизга тўрфштекс олиб келаверинг!, - дейишган экан.
Уч яшар Сардор бувисига деди:
— Бувижон! Сиз доимо: «Шакарнинг ҳам ози ширин», - дердингиз. Боғчага шунча бордим, бўлди-да энди!
Эри хотинига қутича берибди. Қути устида эса қуйидаги сўзлар ёзилган экан:
"Мен сенга кераклигимнинг 50 та сабаби шу ерда!"
Қути ичидан электр гўшт майдалагичнинг 50 та қисмлари чиқибди. Хотини икки соат ҳаракат қилса ҳам, уни йиға олмабди.
Шунда қути устидаги сўзларнинг асл маъносини тушуниб етибди.
Ёш қиз телефонидан собиқ севган йигитларини рақамларини ўчириб ташлашни унутган экан. Бир пайт ошхонадан онаси уни чақирибди:
— Қизим, телефонингга жавоб бер! Сенга қандайдир Аблаҳ қўнғироқ қиляпти.
Бир аёл тиқилинчда ҳамёнини тушириб қўйибди. Бироздан кейин ёшгина бола аёлни ҳамёнини қайтариб берибди. Аёл ҳамёнини очиб кўриб болага:
— Мени ҳамёнимда иккита беш мингталик бор эди. Бу ерда ўнта минг сўмлик турибди-ку?! - деса, болакай:
— Биласизми, олдин ҳам биттасини ҳамёнини топиб бергандим. У менга миннатдорчилик билдириш учун майда топа олмаганди. Шунга пулларингизни майдалаб қўйдим, - дермиш.