— Яхши қиз, мени қаерга судраб кетяпсиз?
— Никоҳ ўқитишга!
— Лекин ҳали яхшироқ танишмадик-ку...?
— Никоҳ ўқитиб олайлик. Онам шунақа деб тайинлагандилар!
— Эртага Мафтунани туғилган куни. Совғага нима?
— ... ?
— Балки iPad совға қиларсизлар?
— Бас қил Мафтуна, ўзимиз биламиз!
Хотин эрига:
— Озишимни хоҳласангиз, ҳам бир кило учун 100 мингдан тўлайсиз-ми? - дебди.
Эри бўлса:
— Инсофинг борми хотин? Бозорда думбани нархи қанча туришини биласанми? - деб кулиб юборибди.
Ботаника ўқитувчисига ўқувчи савол берибди:
— Дарахтлар ёрдамида шимол ва жануб томонларни қандай билиб олса бўладими?
Ўқитувчи:
— Жуда-ям осон-ку! Арча-шимол, пальма эса жануб.
Олимларнинг фикрича, тез орада шартномаларда ёзилаётган кредит берувчи ташкилотнинг шартларини фақат электрон микроскоп ёрдамида ўқий олиш мумкин бўлади.
Иккита ҳамкасб суҳбатлашмоқда:
— Маошимни деярли ҳаммасини сайёҳатга сарфлаяпман.
— Йўл ҳаққи ошганидан хабарим бор...!
Қўлга тушган мактаб қоровулини тергов қилишяпти:
— Ҳўш, айтинг-чи? Мактабдан нималарни ўғриладингиз? – сўрабди терговчи.
Қоровул юзини буриштириб:
— Хўжалик бўлими мудиридан бирор арзгулик нарса қолмаган-ку ўзи...?! – дебди.
Бир куни учта фил машинада кетаётишса, битта чумоли тўхтатиб:
— Мени-ям олиб кетинглар, - деса, филлар:
— Жой йўқ, - дермиш.
Афанди кўчада кетаётса, дўсти сўрабди:
— Ҳа, афанди, йўл бўлсин?
— Табибга кетяпман, - жавоб берди Афанди.
— Соппа-соғсиз-ку, ахир?
— Э, биродар, навбат келгунча касал бўламан-да!
— Менга битта чиройли атиргулдан беринг!
— Севган қизингизгами?
— Йўқ, қайнонамга.
— Нега бунча кам?
— Тўғри айтасиз. Иккита берақолинг!