Йигит дўстига:
— Икки минг пул қарз бериб тур!
Дўсти чўнтагини кавлаб:
— Фақат бир ярим минг пулим бор.
— Майли беравер! Беш юз қарз бўласан шунда...
Хасис эр хотинига деди:
— Хотин, биласанми?, газетада ёзишича, бир мартта юракдан кулиш, тўртта тухумнинг қувватини бераркан. Ҳар куни қозон осавермай, болаларни кулдириб ҳам туриш керак!
Бир қиз дугонасига маслаҳат бермоқда:
— Агар севган йигитинг сени рашк қилишини хоҳласанг, унга мана бунақа смс хабар ёзиб юбор!:
"Жоним, яқинда тўйим бўлади. ...вой узр, сизга кетиб қолибди".
Уйга қайтган эр ошхонада идиш юваётган хотинига қараб:
— Бу уйда ким хўжайин?, - деб бақирибди.
Қўлидаги това билан эрини бошига уриб: — сиз-да адаси, - дебди хотини.
Шу пайт қўшни аёл кириб келиб қараса, эр бурчакда ҳушсиз ётганмиш.
— Вой, эрингиз нега бу ерда ётибди?!, - деса,
— Уйнинг хўжайини қаерда хоҳласа, ўша ерда ётаверади, - дебди хотини.
— Меъёрини билмай ичганларни ўлгудай ёмон кўраман. Кеча мени машинага кўтариб кетаётиб, ерга уч мартта тушириб юборишди-я, лаънати пиёнисталар.
— Дадаси, мени туғилган кунимга нима совға қиласиз?
— Қўшнимизнинг Каптиваси эсингдами?
— Ҳа эсимда, азизим, эсимда...
— Ҳудди шу Каптива рангидаги пайпоқ совға қилмоқчиман.
Дарс пайтида, бир ўқувчи қўлини кўтариб, баланд овозда:
— Домлажон, илтимос жавоб берсам майлими? - деб сўрабди.
Домла:
— Майли, жавоб бер, - дебди.
— Алло, дада? Нима гапла?...
Бир куни Афандиникига ён қўшниси кириб қолибди. Афанди:
— Э, келинг, келинг қўшни.
Қўшни:
— Келдик қўшни.
— Тинчликми ўзи? Кеча тунда "гурс-с-с" этган овоз эшитилди.
Афанди:
— Ҳа уми кеча томда ётгандим, чопоним пастга тушиб кетди.
Қўшни:
— Э, қўйинг-э, чопон тушиб кетса бунчалик овоз чиқмайди-ку.
Афанди:
— Гап шундаки, шу чопоннинг ичида ўзим ҳам бор эдим-да, - дермиш.
Дада телевизорни ёқайлик.
— Жим ўтир. Тоғанг ўлган уят бўлади.
— Ойи телевизорни ёқайлик.
— Ўғлим, тоғанг ўлди. Мумкин эмас.
— Ака, телевизорни кўрайлик.
— Дадам, ойим айтишди-ку тоғам ўлганини. Жим ўтир.
— Нима тоғамдан бошқа ҳеч ким телевизор ёқишни билмайдими?
Маршруткада бир қиз бармоғи билан ойнани ғирчиллатибди. Орқа ўриндиқда ўтирган чол:
— Қизим овозини ўхшатдинг, энди ҳидини нима қиламиз? - дебди