Тўйдан 3 кун ўтиб куёв келинга:
— Азизам сизга "САН" деб муомала қилсам қаршимасмисиз?
Келин:
— Ўзинг биласан!
Бир йигит қизга гап отибди.
— Яхши қиз фигурейзни қатдан олдиз, - деса
Қиз ҳам бўш кемий:
— Магазиндан, - деса
Йигит:
— Башарезга пул етмадими, - дебди
Қизим ичвоганмисан?
Қиз:
— Йўқ ойи нималар деяпсиз?
— Биринчидан деворга суяниб келяпсан, иккинчидан оғзингдан ҳиди келяпти, учинчидан мен ойингмас дадангман!
Бир русчани яхши билмайдиган бола сигарет чекиб ўтирса, ёнига бир рус қиз келиб ўтирибди. У ҳам сигарет чекишни бошлабди.
Шунда бола чекаётган қизга ҳайрон бўлиб:
— Вы что, курица?, - деса
Рус қизнинг жаҳли чиқиб:
— А что, ты петух?, - дебди
Бола қўлидаги сигаретни кўрсатиб:
— Нет, я тоже курица!!!, - дермиш
Икки дўст суҳбати:
— Мен хотинимдан ташқари бирор бир аёлга қиё боқмаганман. Сен ҳам шундай деб айта оласанми?
— Айта оламан. Фақат бу гапни гапирганда бунчалик жиддий туролмайман, халос.
— Алло, бу 2000909ми?
— Йўқ адашдиз!
— Унда нега гўшакни кўтардинг аҳмоқ.
Аёл дугонасига:
— Дугонажон, эрим энди менга хиёнат қилмаяпти!
— Вой, ростанми? Анчадан берими?
— Ҳа, рост. Эртага қирқини ўтказамиз.
Мантиқ ҳақида:
Эркакларда: билсам — ўлдираман
Аёлларда: ўлсам ҳам — билиб оламан
Пияниста уйқудан туриб, ойнага қараб:
— Шунақаям ичаманми, соқолларим ўсиб, ажинларим кўпайибди, сочимга ҳам оқ тушибди, деб турса орқадан онасини овози кебди:
— Ўғлим отангни портретига бунча тикилмасанг.
Бир бола лўли қиз билан бир бирларини севишаркан. Бола қизга:
— Санга уйланаман, деса
— Онамдан сўранг, нима десалар, шу. Олой бозорига борсангиз, ўша ерда тиланчилик қиладилар, дебди.
Бола бориб, қизни онасига:
— Қизингизга уйланмоқчиман, деса
Онаси:
— Фақат битта шартим бор, дебди. Ўрнимда 3 кун тиланчилик қиласан.
Бола рози бўлибди. Орадан 3 кун, 5 кун, ҳатто 10 кун ўтса ҳамки бола қизникига бормабди.
Охири қизнинг онаси келиб:
— Синовимдан ўтдинг. Қизим саники, деса
Бола:
— Қизингам, санам керак эмассан. Йўқолларинг! Жойни ҳеч кимга бермайман, дебди.