Пошшо бир куни зиёфатда ўтириб Афанди билан ҳазиллашди:
— Мулла Насриддин, қаерга борсангиз эшагингиздан ажралмайсиз, доим у билан биргасиз, а?
— Тақсир, эшагимдан ажралсам, мана бундай зиёфатлардан ҳам маҳрум бўлиб қоламан-да,— жавоб берди Афанди.
Шер чуқурга йиқилиб тушиб, ундан чиқа олмаяпти.
Дарахтда эса, маймун сакраб:
— Ажаб бўлибди, баттар бўлгин. Э, лаънати мушук. Энди сени чангалингдан тумор, тишларингдан эса сувенир ясаб, пўстингни эса бўйра қилишади..., - деб масхара қилаётган экан, бирдан сакраётган шохи синиб, маймун шерни олдига йиқилиб тушибди:
— Подшохим, ҳатто ишонмайсиз ҳам, сиздан кечирим сўраш учун олдингизга тушдим...
Эшмат "мелиса" бозордан 10 та қўй сотиб олиб тоққа чўпонга обориб:
— Мана 10 та қўй, мана ем хашакга пул, мана бу хизмат хаққингиз яхши қарасангиз яна қўшиб бераман, - деб қўйларни ташаб кетибди.
Бир йил вақт ўтиб чўпонни олдига келиб сўраса, 10 та қўйни кўрсатибди.
Эшмат "мелиса": Мен сизга 10 та қўйни обкелиб берганимга бир йил бўлди, наҳотки биттаси ҳам туғмаган бўлса, - деса.
Чўпон:
— Сизни милициялигингизни эшитиб, битта ҳам қўчқор қўйларингизга яқинлашмади, - дебди.
Йигит:
— Зоопаркда бўганмисан?
Қиз:
— ҳа, бўганман.
Йигит:
— нима бериб боқишган?
Қиз:
— ҳафа бўлиб индамади.
Йигит:
— ҳазиллашдим, ростан бўганмисан.
Қиз:
— ҳа, нимеди?
Йигит:
— нимага қочиб кетгансан?
Икки жинни автобус бекатда турибди. Бири иккинчисидан сўради:
— Сен қайси автобусни кутвосан? 6-автобусни.
— Мен бўлсам 5-автобусни кутвоман..
— Воооой, қара 65-автобус кевотти. УРА бирга кетарканмиз!
— Бир беғараз шифокор боракан, пул олмасакан!
— Бўлди бораман!
— Салом пул олмайдиган доктор.
— Воалейкум ассалом тузалмайдиган бемор!
Оптимист — 1-июнь куни ёз келганига хурсанд бўладиган инсон, Пессимист эса ёз бошланиб, ўтиб кетишига қайғурадиган инсон.
— Айтишларича, ич кетганида сабзи ёрдам берармиш.
— Лекин, буни ҳатто қайси йўл билан ёрдам беришини тасаввур қилишни ўзи ҳам мени дахшатга солмоқда.
Бир акахон ширакайф уйига келса, хотини супургини қўлига кўтарволиб, кутиб олибди. Акахон тиз чўкиб:
— Жон-хотинжон бизни кимларга ташлаб учиб кетмоқчисан, супургингни ушлавобсан дермиш...
Менинг ҳаётим сценарийсини ким ёзганини билмайманку, лекин унда аниқ кулги ҳиссиёти мавжуд.