Афанди кўчадан тақа топиб олди, жуда хурсанд бўлиб бораётган эди, бир ошнаси сўради:
— Ҳа, Афанди, бунча хурсандсиз? Афанди қўлидаги тақани кўрсатиб деди:
— Битта тақа нақд, яна учта тақа-ю усти бут бўлса, битта от деган сўз. Чу!
— Сиз фирибгарликда айбланмоқдасиз! Мижозларингизга умрни узайтирадиган дорилар сотар эмишсиз... Бунинг учун аввал ҳам судланганмисиз?
— Ҳа, 1800, 1890 ва 1910 йилларда судланганман.
Одамлар ниқоб тақишига қараганда оғиз-бурни жағида жойлашганга ўхшайди.
Божхона текширув постида ишлайдиган компьютер дастурчиси М.Абдуллаев оилавий шароити ва моддий қийинчиликлар туфайли вақтинча божхона юкларини текширувчи-назоратчи бўлиб ишлаб туриш учун бошлиқдан рухсат сўради.
Барча қайноналарга савол:
Агар келинингиз ҳамма нарсасини йиғиштириб, уйдан бутунлай кетаётган бўлса яна 2 ҳафта сизга хизмат қилиб бериши шартми?
— Доктор болам, қулоғим мутлақо эшитмай қолди-я...
— Унда хурсанд бўлинг отахон! Дунёнинг ташвишларидан қутулибсиз.
Тўқсон ёшга кирган отахон кўзгуга қараб, — Мана бугун тўқсонни қаршиладим, - дебди-да, бошига қараб, — Сен аҳмоқ 40 ёшдаёқ сочларга рухсат бериб юбормаганингда, улар ҳам бугун тўқсонга кирар эди, - дермиш.
Магазинда:
— Битта қатиқ бериб юборсангиз.
— Сиз унга банка олиб келдингизми?
— Ё, тавба! У билан гаплашасизми ҳали?!
Туркияда Олмани Элма дейишаркан.
Афанди у ерга бориб олма-олма деяверибди.
Бир турк йигит:
— Бизда олмани Элма дейишади, - деса,
Афанди:
— Йўқ, бу олмалар чириган экан, шунга олма-олма деяпман, - дермиш.
Юбилей - бу кўп гуллар ва уйингда аллақачон бор бўлган буюмлардир!