Бир куни шифокор руҳий касалларни текширгани келибди. Бир бемор пойафзални қўлига олиб, “Тузик қара, бизни текширгани шифокор келибди”, - деб турган экан, шифокор шу беморнинг ёнига келиб:
— Сен нега ит билан гаплашиб ўтирибсан, - деганда
— Доктор бу ит эмас пойафзал-ку, - деб жавоб берибди.
Шифокор хурсанд бўлиб:
— Нега бу инсонни бу ерда олиб ўтирибсизлар? Ахир у соппа-соғ-ку.
Бемор пойафзалига қараб:
— Тузик кўрдингми бизнинг гапимизга шифокор ишонди - деб хурсанд бўлибди.
Алло доктор эрим менимча жинни бўп қолди!
— Нима сабабдан? Қани тушунтиринг?!
— Эрим ваннага сув тўлдирволиб қармоқда балиқ овлаябди!
— Шартта қўлидан қармоқни олиб қўйинг!
— Ҳооо, мени ҳам балиқ егим келябдида!
Иккинчи синф ўқувчиси ўртоғига:
— Шу ўқитувчимизга ишонгим келмаяпти-да. Кеча 5+5=10 деяётган эди, бугун эса 7+3=10, деяпти.
Эр диванда газета ўқиб ўтирса, хотини противогаз кийиб ёнига ўтирибди. Эри ҳатто қарамабди.
Хотини эрига:
— Менга эътибор ҳам бермайсиз-а, - деса.
Эри хотинига қараб:
— Қошингни терибсанми? - дермиш
Бир кун, бир йигит севган қизи билан кўчада кетаётса, Мерседесда бир йигит келиб, сигнал чалди, шунда қиз ёнидаги йигитга:
— Бор-э — деб Мерседесга ўтириб олибди,
Шунда Мерседесдаги йигит:
— Узр, мен сизни эмас, хўжайинни чақиргандим дермиш...
Икки овчи ўрмонда ов қилиб, ўқлари тугаб уйга қайтаётса йўлларидан бир шер чиқиб қолибди. Шунда иккови қочиб дарахтга чиқиб олишибди. Бири иккинчисига:
— Мен китобда ўқиганман, шер дарахтга чиқа олмайди, - дебди.
Қарашса шер секин дарахтга чиқа бошлабди.
Иккинчиси:
— Ана чиқяптику, - деса
Биринчи овчи ҳижолат бўлиб:
— Менимча бу шер ўша китобни ўқимаган бўлса керак дебди.
Хотин эрига:
— Эсиздами тунов куни томимизни тузатган киши, ўшани машина босиб кетибди, деса
Эри:
— Энди томда ҳам юриб бўлмайдиган бўлибдида
Ўғли отасидан сўради:
— Дада ҳаётда ялмоғиз кампир йўқ-а?
Дадаси диванда ўтирган қайнонасига қараб қўйди-да, сўнг ўғлига деди:
— Мен ҳам болалигимда шундай деб уйлардим.
Қорангни ўчир! — деб эрталаб соат 6 да келган эрига аёл бақира кетди. Шўрлик эр қўлига латта олиб, уй ишларини бошлаворди..
Ёшлигида бир куни отаси Афандини пиширилган калла олиб келиш учун бозорга юборди. Афанди каллани олиб келаётиб унинг гўштларини еб қўйди.
— Ўғлим, олган каллангда сира гўшт йўқ-ку? — сўради отаси.
— Кўрмаяпсизми, дада, қўйнинг ўзи жуда ориқ экан?
— Хайр, майли, ориқ ҳам бўлсин, лекин қулоғи қани?
— Гаранг қўй бўлса керак, ўзи қулоғи йўқ эди.
— Қизиқ, каллада кўзи ҳам йўқ-ку, ахир?
— Бечора қўйнинг кўзи кўр экан. Шунинг учун ҳам қассобнинг пичоғидан қочиб қутулолмаган-да.
Отаси аччиғланиб жағни очиб кўрган эди, тили ҳам йўқ экан.
— Тили қаерда қолди буни? — бақирди отаси.
— Эҳтимол, шунча айби устига қўй соқов ҳамдир.
— Суякдаги тери, гўштлари қани бўлмаса?
— Кўриб турибсиз-ку, ўзи шип-шийдам кал экан.
Ҳар бир саволга Афанди пухта тайёрланиб келганини кўрган отаси бошқа ҳеч нарса сўрамади. Афанди отасини юпатиб:
— Қаранг, дада, тишларининг ҳаммаси бутун, бирортаси ҳам нобуд бўлмаган! — деди.