Бир одам ичиб олиб, маст ҳолда зўрға судралиб уйига кириб келса, хотини қўлида супурги, жаҳл билан кутиб олибди. Эр хотинига қараб:
— Илтимос хотинжон, учиб кетма! Бошқа ичмайман!, - дебди.
Бир куни афанди чўлда кетаётса, олдидан сеҳрли кўза чиқибди. Афанди кўзани ишқалабди. Ичидан катта жин чиқиб:
— Амрингизга мунтазирман, - дебди.
— Уйга кетгим келяпти, - дебди афанди.
— Унда кетдик, - дебди жин.
— Тезроқ кетгим келяпти, - деса
— Унақада югурдик, - дермиш жин...
Реклама ёзувларини тайёрловчи фирмадан махсус совға.
Ношуд тадбиркорлар диққатига: "Биз очилдик" ёзувига қўшимча тарзда "Ижарага берилади" ва "Сотилади" ёзувлари бепул тақдим этилмоқда.
— Эрим совға қилган селфи таёқчасини кеча биринчи мартта ишлатиб кўрдим.
— Хўш қалай экан?
— Яхши. Кир машинасидаги кийимларни олиш жуда-ям қулай экан.
Бир одам бюрократ бошлиқнинг ҳузурига кириб:
— Эртага келинг дегандингиз, мана келдим, - дебди.
— Ҳмм... Шундай деганмидим?
— Ҳа, шундай дегансиз.
— Яхши! Ундай бўлса эртага келинг-да! Нега бугун келдингиз?
Шаҳардан қишлоққа тушган келинга қайнонаси сигир соғишни буюрибди. Бир соат ўтибди, икки соат ўтибди. Келин оғилхонадан чиқмасмиш.
— Бор, хотинингдан хабар олчи, - дебди қайнона ўғлига.
Ўғли оғилхонадан қайтиб келиб, қотиб кулар эмиш. Онаси ўғлидан, - нима бўлди?, - деб сўраса, ўғли:
— Келинингиз сигирни соғиб, "унисини ҳам соғиб олай" деб буқанинг ортидан қувлаб юрибди, - дермиш.
Бир ёш қиз дўконга кириб, ҳар хил буюмлар харид қилибди. Ҳамма нарсаларни бир донадан сотиб олаётса, шўх йигит гап "отибди":
— Яхши қиз, бир ўзингиз яшайсизми?
Қиз виқор билан:
— Ҳа, қаердан билдингиз?, - деса,
— Жуда-ям хунук экансиз-да..., - дермиш.
— Битта йўлланмага бутун оила дам олиши мумкинми?
— Мумкин, агар йўлланма қайнонага берилса.
— Салом Алишер! Ишлар қалай?
— Қанақа Алишер?! Мени исмим...
— Анчадан бери кўришмаймиз. Сендан пул олган эдим. Шуни қайтармоқчиман.
— Алишер бўлса, майли Алишер-да!
Бир йигит музейда тарихий кўзани синдириб қўйибди. Музей ходими:
— Биласизми, сиз XII аср топилмасини синдириб қўйдингиз!
— Хайрият эски экан, - дебди йигит.