Автобусга тўлачадан келган аёл чиқибди. Ҳаммани туртиб-суртиб ўтиб кетаётса, бир озғингина жувон минғирлабди:
— Сал камроқ овқат есангиз, шунақа семириб кетмайсиз!
Тўладан келган аёл ўгирилиб:
— Сен ҳам ичингдаги гижжаларингни тозаласанг, қилтираб юрмасдан семирардинг, - деган экан.
Эркак ярим тунда хотинини уйғотиб:
— Тур, кўзойнагимни олиб бер!
— Ярим кечада нима қилмоқчисиз?
— Қизиқарли туш кўраётган эдим, кўзойнакда яхшироқ кўраман-да!
Иккита одам балиқ тутиб ўтириб, бир қадаҳдан ароқ қуйишибди. Шу пайт қармоққа балиқ илинибди. Ароқни ёнига қўйиб, қармоқни тортиб чиқарса, балиқ "Шалоп" этиб ароқни ичига тушибди.
Жаҳл билан ароқни кўлга тўкиб ташлабди. Ароқни ичидаги балиқ сувга қайтиб тушиб, шерикларига мақтанибди:
— Тепада иккита овчи ушлаган балиқларига бир қадаҳдан ароқ қуйиб бериб, яна сувга ташлаб юборяпти, - дермиш.
— Ўртоқ, университетга миянг билан кирдингми?
— Ҳа, миям билан кириб, миям билан чиқдим!
— У тириклигида ҳам, ҳозир ҳам бизларга илиқлик баҳш этиб туради, - деб, Буратинодан қолган ўтинларни оловга ташлади Мальвина...
— Хўш дугонажон, бу iPhone сенга қанчага тушди?
— Йигирмата жанжалга, дугонажон...
— Вой, росса қиммат экан-да!?
— Озиш учун фитнес залга бораётганмишсан...?
— Ҳа. Уч соат ўтириб келяпман.
— Нимага ўтириб?! Шуғулланмаяпсанми?
— Йўқ. Ошхонадан йироқ бўлсам-бўлди. Шуни ўзи ёрдам беради озишимга!
— Ўртоқ майор, ботинкангизни ранги ҳар хил экан. Қаранг, бири қора, бири қўнғир. Уйга қайтиб, алмаштириб келганингиз маъқул.
— Бордим. Уйдаги ботинкаларимнинг ҳам ранги шунақа, ҳар хил экан.
Мэрлин Монронинг сурати ҳанузгача реклама плакатларида учрайди. Одамлар ўлганидан кейин ҳам ишлаб юришибди. Мени хотиним тирик бўлса ҳам ишсиз!!!
Раҳбарият ойлик иш ҳаққини камайтирмайди. Ҳақиқий бахт пулда эмаслигини бот-бот таъкидлаб туради.