Бир ҳаёлпараст ерга қараб, ҳаёл суриб кетаётса, боши қарс этиб симёғочга урилибди. Қараса, симёғочга шундай деб ёзиб қўйилган экан:
"Симёғоч тепасидаги тугунда бир миллион пул бор. Олсанг, сеники! Агар ололмай, йиқилиб тушсанг, овозинг аёл кишини овозига айланиб қолади.
Ҳаёлпараст киши ололмай йиқилиб тушибди-ю, ростдан ҳам овози аёл кишиникига ўхшаб қолибди.
Ҳафа бўлиб турса, нарироқда бир эркак келиб қиз болани товушида:
— Ололмасангиз, нима қилардингиз чиқиб? - дермиш.
Икки оғайни тикода бир дўкон ёнига келиб тўхташибди. Машинани эгаси тикони эшигини қулфлаётса, ўртоғи унга қараб:
— Бу эски араванг кимга-ям керак?! - деса, дўсти:
— Ўтган сафар машинамни ичига ахлат ташлаб кетишибди. Шунга қулфлаб қўймоқчиман-да..., - дермиш.
Самсунг корпорацияси мобил телефоннинг навбатдаги моделини эълон қилди. Энди бу оддий бомба бўлади!!!
Травматология касалхонасидан чиққан бемор таксига ўтиргач:
— Фақат секинроқ ҳайданг, илтимос! Кеча шу ерда мени машина уриб юборган эди, - деса, ҳайдовчи беморга ўгирилиб:
— Ие, танимабман сизни..., - дермиш.
— Инсон кимни кўришни истаса, ўша одам ёнига келиши ростми?
— Ҳа рост!
— Унда нега нуқул атрофимда ўралашасан?
— Устозинг сенга қўшимча савол ҳам бердими?
— Ҳа.
— Нимани сўради?
— Тентакмисан? деди.
Бир киши ҳар доим дўкондан 200 грамм гўшт оларкан. Сотувчи ҳам уни кўриниши билан 200 грамм гўштни тайёрлаб қўяркан.
Бир куни у яна ўша дўконга келиб:
— Икки килограмм гўшт беринг, - дебди.
Сотувчи ҳайрон бўлиб:
— Тўй қиляпсизми дейман, – дермиш.
Эълондан:
Корхонада мунтазам равишда маош бериш чўзилса-да, кўнгили тўқ юрадиган ходимлар ишга қабул қилинади.
Бемор врачга келиб шикоят қилибди:
— Доктор биласизми, сўнгги пайтларда ишхонамда фикримни жамлаб олишим қийин бўляпти.
— Касбингиз нима?
— Дурадгорман!
— Муаммо нимада ўзи?
— Қўлимга болтани олишим билан қўшниларим ёдимга тушади...
Бир талаба йигит автобусда сақич чайнаб кетаётиб, ўзи билмаган ҳолда бир кампирга тикилиб қолибди. Кампир эса:
— Болам, бу гапларни менга бекорга айтяпсан мен барибир эшитмайман, - дебди.