Болалар ҳақида латифалар

Ёш ўсмир йигит уйга бир қулоғига зирак таққан ҳолда кириб келибди.
Отаси буни кўриб:
— Ўғлим, қадим-қадимдан зиракни ё қароқчилар, ё ҳезалаклар таққан. Ҳозир деразадан ташқарига қарайман, агар ташқарида кемангни кўрмасам, энангни Учқўрғондан кўрсатаман.
Бир аёл қўшнисиникига элакка чиқибди. Қўшниси ҳомиладор экан. Аёл қўшнисига дебди:
— Вой қўшни, бир дугонам ҳомиладорлигида "Тоҳир ва Зуҳра" китобига бошқоронғи бўлган экан эгизак туғибди. Яна-чи, аммамни келини "Уч оғайни ботирлар" китобини ўқиб, уч эгизак туғибди, - деса қўшнисининг ранги оқариб кетаётган эмиш.
— Вой, сизга нима бўляпти, - деса, ҳомиладор қўшниси:
— Мен "Алибобо ва қирқ қароқчи" китобини ўқиётган эдим..., - дермиш.
Мактабда дарс бошланиб, ўқитувчи ўқувчиларга дебди:
— Ҳозир оралиқ имтиҳон топширасизлар!
Бир ўқувчи:
— Калькулятордан фойдалансак бўладими?
Ўқитувчи:
— Ҳа бўлади.
Яна бир ўқувчи:
— Менделеев жадвалидан-чи?
Ўқитувчиси:
— Албатта мумкин! Демак, ёзиб олинг, имтиҳон мавзуси: "Иккинчи жаҳон уруши".
Бир ўсмир йигит уйидагилардан беркитиб сигарет чекар экан.
Ўқишга отланиб чиққан йигит қараса, гугурт уйида қолиб кетибди. Сигаретни лабига қистирибди-да, кўчадагилардан “олов” сўрай бошлабди.
Йигитча бир одамни юзига қарамасдан, сигаретни ёқиб олишга гугурт сўраса, юзига шапалоқ тушибди.
— Ёндими? – дебди ҳалиги киши.
Йигит қараса, рўпарасида адаси турганмиш.
— Ёниш ҳам гапми? Чақмоқ чиқди, - деган экан ўсмир йигит.
— Ўғлим, уйга кир!
— Нима қорним очдими?
— Йўқ, совқотдинг!
2 ёшли қизалоқни онаси эшитишни текшириш учун қулоқ докторига олиб борибди.
Доктор шивирлаб:
— Шоколад... - деса.
Қизалоқ ҳам шивирлаб:
— Қани, - дермиш.
Кеча уйга ичиб келсам, болаларим ҳам, хотиним ҳам мени танишмади.
Эртаси куни уйғонсам, бошқа хонадонга кириб қолган эканман.
Афанди 70 ёшда экан. Ўғлига мақтана кетибди:
— Мен 30 ёшимда қандай кучга эга бўлсам, ҳозир ҳам ҳудди шундай кучим бор.
— Ўғли ҳайроон бўлиб:
— Қанақасига ота? – дебди.
— Мана масалан, 30 ёшимда ҳовлидаги анави тўнкани кўтара олмас эдим. Ҳозир ҳам кўтара олмайман...
Бир йигит уйига қўнғироқ қилса, беш ёшли қизи олибди:
— Ойинг қани?
Қизалоқ:
— Тепадаги ётоқхонадалар. Битта амаки билан гаплашиб ўтиришибди, - дебди.
Йигитни ранги ўчиб :
— Ҳозироқ тепага чиқасанда, “Дадам келдилар!” дейсан, кейин менга нима бўлганини айтасан! - деб буюрибди.
Орадан беш дақиқа ўтиб қизалоқ гўшакни олиб:
— Алло! Дада! Ойим зинадан югуриб тушаётиб халатига уралашиб йиқилиб, "Вой-войлаб" ётибдилар. Ҳалиги амаки иккинчи этаждан ўзини ҳовузга ташлаб, сув йўқлиги учун ухлаб қолди, - деса, йигит ҳайрон бўлиб:
— Ие, уйимизда ҳовуз йўқ эди-ю?!
— Дада, ўзингиз қурдирдингиз-ку ҳовузни... - дебди. Йигит баттар ажабланиб:
— Бу ўзи Эшматовлар хонадоними? - деб сўраса, қизалоқ:
— Йўқ, уларники эмас - дебди.
Йигит телефонига терилган рақамларга бир қарабди-да, жилмайиб:
— Узр қизалоқ, адашибман, - деган экан.
Устоз ўқувчиларга: Эртага ҳаммангиз 5000 дан ремонтга олиб келинглар!
Шунда бир ўқувчи:
— Устоз мени дадам билан ойим Россияда-ку!? - деса, устоз:
— Унда 50 доллар олиб келавер, - дермиш.