Бошқалар ҳақида латифалар

Чувалчанг онасидан сўрабди:
— Ойи, адам қанилар?
Онаси жавоб берибди:
— Отанг маҳалладаги эркаклар билан балиқ овига кетди.
Ухлагани ётишдан аввал чўнтагимда 550 минг пулим бор эди. Эрталаб уйғониб қарасам, 150 минг қолибди.
Бугун ухламайман!
— Айбланувчи Қодиров! Сиз солиқларни тўлашдан айнан прокурор гапириб берган усуллар билан қочганмисиз?
— Йўқ. Лекин прокурор айтиб берган усулларни ҳам кўриб чиқиш керак, албатта.
Дўконда.
— Манави шампунингиз қанақа сочлар учун?
— Кир сочлар учун!
Броллер товуқларнинг бир мақоли бор:
"Ейиш учун яшама, ейилиш учун яша!"
Бир киши хиёбондаги ўриндиқда ҳафа бўлиб ўтирса, ёнидан ўтиб кетаётган одам сўрабди:
— Нега ғамгинсиз? Нима гап?
— Ёнимга ўтиргин, айтиб бераман!
Ҳалиги одам ҳам ўриндиққа ўтириб, - нима бўлди?, - деса,
— Биз ўтирган ўриндиқни яқинда бўяб кетишибди, - дермиш.
— Айрилиқда яшаш жонимга тегди. Музлатгични хонамга кўчириб ўтказаман, тамом!
Яхши бухгалтерни топиш анча мушкул масала. Мана масалан, Вера Павловна, 10 йилдан бери қидирувда.
Асфальт ковлаётган ишчидан йўловчи сўради:
— Қандай қилиб шундай шовқинга чидайсиз-а?
— Э, бу ҳеч гап эмас! Мен бир неча йил бошланғич синфларга дарс берганман.
Айтинг-чи, меҳмонхонангизнинг хонаси қанча туради?
— 1-қаватдагилари – 70 евро, иккинчи қаватда – 60, учинчи қаватда – 50, тўртинчи қаватда – 40, бешинчи қаватда – 30.
— Йўқ, раҳмат. Меҳмонхонангиз кам қаватли экан.