Бошқалар ҳақида латифалар

АҚШда қора чизиқ тугаб, сариқ чизиқ бошланди...
Ҳудди Beeline дек...!
— Хотин, йигит-қиз, чол-кампир, ота-она бу қўшма сўзларда эркаклар биринчи айтиладику, нимага "КЕЛИН КУЁВ" деган сўзда аёллар биринчи айтилади???
Ишёқмас, текинтамок, дангаса одамлар учун 8 қоида:
1 — Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев.
2 — Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ.
3 — Иш - мукаддас нарса, унга тега кўрма!
4 — Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5 — Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин.
6 — Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади.
7 — Асло унутма, иш барибир тугамайди!!!
8 — Агар кўп ишлаш билан миллионер бўлиш мумкин бўлганда эди, унда ҳамма ишчилар бойиб кетган бўлар эди.
Олтин қоида: олтин кимники бўлса, қоида ҳам ўшаники.
Самолётда узоқ йўлга чиққан йўловчилар орасида битта гапдон киши учраб қолибди.
Ҳамма жим кетаётса, ҳар битта йўловчига савол бериб гапира бошлабди:
— Сиз қаерларда бўлгансиз?
— Америкада.
— Мен ҳам у ерда бўлганман. Ажойиб юрт...
— Сиз қаерда бўлгансиз?
— Гавай оролларида.
Шунда ҳалиги киши яна мақтаниб кетибди:
— Ҳа мен Гавай оролларида дам олганман, - деб роса мақтанибди.
Қараса учинчи йўловчи томонга бурилиб, энди гапира бошлаган экан, у одам ҳам жаҳли чиқиб:
— Мен онамни қорнида бўлганман фақат, - деса, гапдон одам:
— О, мен ҳам у ерда 9 ой бўлганман, - дермиш.
Афанди икки оғайниси билан овга чиқибди. Буни қарангки уларнинг ёнига бир сеҳргар келиб:
— Тила тилагингни, агар бажо айласам, сени жонингни оламан, бажо айлай олмасам сенга битмас тугалмас хазина бераман, - дебди.
Шунда Афандининг биринчи оғайниси:
— Сувдаги балиқни олиб бер, - дебди.
Сеҳргар буни амалга оширибди ва унинг жонини олибди.
Навбат Афандининг иккинчи оғайнисига етиб келибди.
Иккинчи оғайниси:
— Учиб кетаётган қушни сўрабди.
Сеҳргар бу тилакни ҳам амалга оширибди ва унинг жонини олибди.
Навбат энди Афандига келганида, афанди нима дейишни билмай, ҳавони бузибди ва шундай дебди:
— Шу ҳавони менга тутиб бер, - дебди.
Сеҳргар бу тилакни бажо айлай олмабди ва хазинани Афандига топширибди.
Энг пухта режа:
"Бир гап бўлар! Борганда, жойида ҳал қилармиз!"
— Ҳалол одамни сотиб олиб бўладими?
— Йўқ, сотиб олиб бўлмайди... Аммо сотса бўлади...
Ишга жойлашиш учун келган инсон билан суҳбат:
— Ўзингизни кучли сифатингизни айтиб беринг?!
— Қатъиятлилик!
— Жуда яхши. Сизга келгуси ҳафтада қўнғироқ қиламиз.
— Кераги йўқ. Унгача мен ўзимга бошқа иш топиб бўламан.
Тўққизинчи синфгача ароқ билан пивони аралаштирганлар, сал кейинроқ бетон аралаштириб юрадилар.