Эр-хотин ҳақида латифалар

— Хотинимни туғилган кунига нима совға олишни билмаяпман...
— Ўзидан сўраб қўя қолмайсанми?
— Йўғ-е, унақа кўп пулни қаердан оламан?!
Бир эркак оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб ўйга келибди.
“Жаҳл отига минган” хотини энди бақираман деса, эри қўлини лабига қўйиб:
— Тш-ш-ш, жим! Мен бир нарса топдим, - дебди.
— Нима? – дебди хотини.
— Сабр қил. Эрталаб айтаман, - деб ухлаб қолибди эри.
Тонг отишини сабрсизлик билан кутган хотин, эри уйғониши билан сўрабди:
— Ҳўш, топган нарсангизни айтинг энди!
Эри:
— Айтсам ишонмайсан... Янги майхона топдим, - дермиш.
Хотини эрига қараб дебди:
— Кечирасиз дадаси, сизни билмай “сенсираб” юборибман.
Эри:
— Хижолат бўлма хотин. Мен ҳам сени бир мартта “сизлаб” оламан, орамиз очиқ бўлади, — деган экан.
Баклашкага бензин қуяётган эрини кўрган хотини ундан сўрабди:
— Нима қиласиз буни?
— Машинага қуяман. Нима эди?
— Ҳа, майли. Фақат ҳеч кимга сепиб юрманг-а... Жуда тез ёнади!
Хотин эрини ёнига келиб дебди:
— Адаси, эртага онамни туғилган кунлари, нима совға қиламиз?
— Онанг нечи ёшга тўладилар? – сўрабди эри.
— 50га тўладилар. 50 минг берамизми? – дебди қувониб.
Эр:
— 50 минг ёшга тўлмаяптилар шекилли!? – дебди жаҳл билан.
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— Дўстим, мана сени 37 та боланг бор улардан нима фойда кўрдинг? - дебди.
Дўсти:
—Эҳ дўстим, ҳамма фойда шуларда-ку!
— Қандай қилиб?
— Агар ичиб келсанг, хотининг ўқлов кўтариб сенга ташланади. Шунда талпани ичига ўзингни отасан, - дермиш.
Эр-хотин ажрашиш учун суд залига келишди.
Хотин:
— Жаноб судья, эрим ошхонадаги барча идиш-товоқларни сотиб, пулини “ичиб” юборибди. Бу эр билан ортиқ яшай олмайман!
Эр:
— Мен ҳам бунақа хотин билан яшай олмайман! Ошхонадаги идишлар йўқлигини уч ҳафтадан кейин билди-я!?
Эри балиқ овига кетаётиб, хотинига:
— Мен эртага қайтаман, - дебди.
Аксига олиб, ўша куни ёмғир ёғиб қолибди. Телефонини олиб қараса қуввати тугаб қолибди. Дўстини телефонидан хотинига қўнғироқ қилса, хотини гўшакни кўтариб:
— Алло, мен кетяпман! – дебди эри.
Хотини шошиб-пишиб:
— Келаверинг! Аҳмоқ эрим шу ёмғирда балиқ овига кетди, - дермиш.
Бир аёл эрига:
— Дадаси, телевизорда об-ҳаво маълумотини хато кўрсатяпти. Ташқарида +40 градус, лекин телевизорни бир чеккасида 0+ деб ёзилган, - деса, эри:
— Бир соат олдин 7+ деб ёзилган эди-ку, - дермиш.
Хотин:
— Эр-хотин шунча йил бирга яшаб, фақатгина бир маротаба уйдан иккаламиз бирга чиқдик...
Дугонаси:
— Бирга? Кино ёки театрга боргандами?
Хотин:
— Йўқ! Уйимиздан ёнғин чиққанда. Бирга югуриб, қочиб чиқдик...