Эр-хотин ҳақида латифалар

Жарроҳ куёв, қайнотасини операция қилишга тайёрланмоқда.
Қайнота:
— Ишга жуда жиддий қаранг, куёвбола! Шуни унутмангки, мен ўлсам, қайнанангиз шу куниёқ қизиникига кўчиб боради.
Эр уйига югуриб келиб, ошхонадан хотинини кўтариб чиқиб спальнига қараб югурибди.
Хотин ҳайрон, 5 йилда биринчи марта деб эр, хотинини спальнига ётқизиб, устига ўзи ётиб. Адиёл билан устиларини ёпиб хотинига қараб:
— Қара соат олдим қоронғида ёнади, дебди
Хотин:
— Кеча яна бўкиб ичиб келдингиз?
Эр:
— Нима? Кўп ичибманми? Эслай олмайман! Учинчи пиёлани эслайман, у ёғи эсимда йўқ!
Хотин:
— Дадаси тўйдан кейин роҳат фароғатда яшайсан дегандингиз!?
Эр:
— Маҳалламизни номи нима?
Хотин:
— Роҳат.
Эр:
— Кўчамизни номичи?
Хотин:
— Фароғат.
Эр:
— Ана кўрдингми хотин?!
Иккита кайфи ошиб қолган улфатлар ярим тунда уйга қайтаётиб бири дебди:
— Гаров ўйнайсанми? Ҳозир мени хотиним эшикни “Жоним” деган сўз билан очади.
Иккинчиси:
— Нималар деяпсан? Сен ўлгудек мастсан! Ярим тунда уйга қайтяпсан? Қанақасига хотининг “Жоним” десин!?
— Ҳозир кўрасан! – дебди-да, эшик қўнғироғини босиб дебди:
— Эшикни оч жоним...
Хотини бўлса:
— Жоним?! Ҳозир таъзирингизни бераман! – деб эшикни очган экан.
— Одилжон, сен кимнинг гапини кўпроқ эшитасан, адангними ёки ойингними?
— Ойимни.
— Нега?
— Ойим кўпроқ гапирадилар-да.
— Биласанми онаси, агар борди-ю чапга тўрт мартта юрсам, унда геометрия қонунларига кўра яна сенинг олдингга қайтаман.
— Агар мен тўрт мартта чапга юрсам-чи?
— Сен онангни уйига қайтасан!
Бир одамни хотини эрига дебди:
— Адаси озмоқчиман! Белимга обрач олиб келиб беринг...
Эри “Хўп” деб, эртасига обрач олиб келиб берса, хотинини белига шундоқ лойиқ келибди. Хотини “Вой! Нега бунақасини олиб келасиз?!” деб минғирласа, эри хурсанд бўлиб:
— Ана хотин кўрдингми? Сени размерингни топибман! Лоп-лойиқ келди-я... Кўйлак олиб бермасам ҳам ўлчамларингни яхши биламан, – дермиш.
Аёлингизга “Сен кимга ҳам кераксан?!” деманг!
Ҳаттоки, Шрекнинг хотинига ҳам харидорлар чиққан...
Гул дўконига бир эркак кириб сотувчига дебди:
— Менга энг чиройли гулдастангиздан берсангиз... Хотинимга!
Сотувчи:
— Жуда ажойиб! Хотинингизни туғилган куними?
Эркак:
— Йўқ, учрашадиган кунимиз.
Сотувчи:
— Танишган кунингизми?
Эркак:
— Йўқ. Мен бир ойдан бери уйга келмаяпман. Бугун уйга бораман, учрашамиз.