Эр-хотин ҳақида латифалар

Икки аскар бир-бирига мақтаняпти. Биринчиси деди:
— Хотинимнинг қўли гул! Шимимга ямоқ солса, ямоқ солгани умуман билинмайди-э!
Иккинчиси бўш кемади:
— Э бунинг нима бўпти!? Менинг хотинчамни қўлини гул десанг арзийди! Кийимларини ювса, ювгани умуман билинмайди!
Соат 19:00. Аёл эрига Telegram'да ёзмоқда:
“Сизга мен керакманми ёки ўша улфатларингизми?!”
Соат 23:00. Эр аёлига жавоб ёзмоқда:
“Албатта сен кераксан!”.
Бир йигит 17 ёшида уйланибди. У 25га кирганда боласи 7 ёшга кирибди.
Кунлардан бирида боласини мактабдан олиб қайтаётса, йўлни нариги тарафида 3 та кетворган қиз келаётганмиш. Шунда у боласига қараб:
— Ўғлим, мен ҳозир анави қизларни олдига борганимда дадамас, ака деб чақиргин, хўп-ми? Яна ёмон тушунмагин, - деса.
Боласи:
— Хўп, дада сиз ҳижолат бўлманг, ўзи ҳар кун кўчада ойимни опа деб ўрганиб кетдим, - дермиш.
Поезд купесида эр-хотин ва яна икки медик кетишяпти. Хотин роса кўп гапирар экан, ҳар бало деб тинмай гапириб кетаверибди. Хотин ўз эҳтиёжи билан купедан чиққан экан, медиклар эрга:
— Вой оғайни бунақа хотин билан қандай яшаб юрибсан? Бир умр бунинг дийдиёсини эшитиб ўлиб кетасанку. Яхшиси ҳозир Москвадаги бир хирургни адресини бераман, хотинингни миясини операция қилиб беради, қарабсанки камгап ажойиб хотинли бўласан, нархи ҳам қиммат эмас бори йўғи 1000$га гаплашиб бераман.
— Жиннимисилар қанақа минг доллар, кавказликлар билан гаплашиб қўйганман, атиги 200$га отиб ташлашаркан. Ўша ёққа олиб кетаябман.
— Доктор, илтимос, ҳозироқ келинг. Хотинимнинг аппендицити қаттиқ безовта қиляпти!
— Хавотирланманг, 2 йил олдин хотинингиз аппендицитини кесиб олиб ташлаганман. Бир одамда аппендицит иккинчи маротаба ўсиб чиқмайди!
— Тўғри, доктор. Лекин одамда иккинчи хотин пайдо бўлиши мумкин.
Айтингчи эрингиз қизларни изидан гап отиб юришига қандай қарайсиз?
— Итим ҳам машиналарни орқасидан югуради, етиб олиб, рулга ўтириб миниб кетмайди-ю.
Хотин эрига дебди:
— Адаси, ишдан қайтишингизга сомса ва палов пиширдим, ейсизми?
Эр:
— Албатта, кун бўйи фақат шулар ҳақида ўйладим...
Хотин:
— Мен ҳақимда-чи?!
Эр:
— Албатта сени ҳам эсладим. Ахир сомса ва паловни сен пиширасан-ку!
Кечқурун соқолини олиб, атир сепиб, галстук костюм кийиб олган эр ойна олдида ўзига оро берар экан, хотинидан сўрабди:
— Азизим, агар бугун тонгача тунги клубда қолиб кетсам қаршимасмисан?
— Кетаверинг, жонгинам, мен шохингиздан ушлаб турганим йўқ-ку...
Чол ёшликни эслайлик деб, кампирини севишганлар боғига олиб борибди. Гаплашиб туришса, боғ қоровули хизматчиси келиб:
— Жарима тўлайсиз! Аҳлоқсизлик учун! - дебди.
Шунда чол:
— Узр болам, биринчи марта кечира қол, - дебди.
Ҳалиги қоровул ўйланиб туриб:
— Майли сизни кечираман! Аммо, манави кампирни аввал ҳам кўп мартта огоҳлантирганман, - дебди.
Хотин эрига:
— Дадаси биз яқинда биттага кўпаямиз, - деса эри хурсанд бўлиб кетибди.
— Ростанми? Жуда зўр бўпти-ку! Ўғил эканми ёки қизми? – деса, хотини:
— Онам бизникига кўчиб келяптилар, - дермиш.