Эр-хотин ҳақида латифалар

Ишга шошилиб чиқиб кетаётган эрини хотини тўхтатибди:
— Тўхтанг-чи адаси. Ҳеч нарсани унутмадингизми? – дебди ҳар куни ишга кетишдан аввал болалари билан ҳайрлашиб кетиши кераклигини эрига эслатмоқчи бўлиб...
Эри шошиб-ҳовлиқиб чўнтагини кавлабди-да 10 минг чиқариб, хотинига бериб “Бошқа йўқ, ушла! Бори шу!” деб югуриб чиқиб кетаверган экан.
Бир эркак уйига ҳар куни ичиб келар, эрталаб турса ҳамма ёғи моматалоқ, чўнтагида пуллари йўқ бўлар экан.
Бир куни уйига ичмасдан келиб, атайлаб кўзини юмиб ётса, хотини билан болалари таёқ олиб келиб, энди урмоқчи бўлаётганларида ўрнидан туриб:
— Ҳа, демак бу сенларни ишларинг экан-да!? – деб ҳаммасини қувлаб кетган экан.
Ҳурматли эркаклар! Хотинингиз бозорда қиммат кўйлак кийиб олиб, “Шуни олиб берасиз!” деб туриб олишса, буни йўли жуда оддий.
“Жуда чиройли кўйлак экан-ку, сени семиз қилиб кўрсатяпти” десангиз бас! Бир зумда бундай катта чиқимдан қутуласиз-қўясиз...
Эр хотинидан сўрабди:
— Агар сен эркак бўлсанг, нима қилардинг?
Хотини:
— Ўзиз-чи? – дебди.
Барча аёллар эркакларни қулоқлари билан севишади, ўқлов билан эса ёмон кўришади.
Айрим аёллар эрталаб ошхонага чиқганларида у ерда эрини кўришса, "Тинчликми?" деб сўрашади...
Эр-хотин машинада кетаётишса, эри магнитофонни овозини баланд қилиб, хотинига "Эшит!", - дебди.
Шерали Жураевни ''Биринчи муҳаббатим'' қўшиғи янграй бошлабди. Эр гоҳ рулга муштлар, гоҳ "уф-ф" деб бош чайқатар экан.
Буни кўрган хотини жанжал бошлабди:
— Ҳа, қариган чоғингизда...?! Биринчи муҳаббатингиз ёдингизга тушиб қолдими!? Уятсиз, беандиша, шарманда...
Эр бўлса яна бош чайқатиб:
— Эҳ хотин, нималар деяпсан!? Чап тарафдаги калонкадан "чарс-чарс" деган товуш чиқяпти. Янгисини олиш керак энди..., - дермиш.
Телевизор кўриб ўтиган эримни ёнига келиб:
— Адаси, бугундан бошлаб сиз билан дўст бўлмоқчиман! Менга ишонишингиз мумкин! - дедим.
Шу пайт эрим ўрнидан туриб, беркитган жойдан пивони олиб, қуйиб берди-да, менга қараб:
— Қачон яна биллиардга борамиз? - деса бўладими!!!
Эр хотинига дебди:
— Хотин, мабодо мен ўлиб қолсам, кимга тегасан?
Хотини:
— Кимлигини билолмадим. Лекин телефон рақамини бериб кетган, - дермиш.
Бир ойлик келин яқин дугонасига ҳасрат қиляпти:
— Кеча куни билан чучвара тугдим. Кечқурун эрим келиб…
— Хўш, хўш? Нима деди эринг?
— «Қайтиб бунақанги чучвара сотиб олма» деди.