Эркаклар ҳақида латифалар

Кўчада бир чиройли аёл бир эркакни олдига келиб:
— Кечирасиз, назаримда сиз болаларимдан бирининг отаси бўлсангиз керак.
Дахшатдан қотиб қолган эркак:
— Йўғе, бўлиши мумкинмас. Наҳотки?!
— Ўзизни босинг. Нега ховлиқасиз. Ман ўқитувчиман
Ўғли:
— Ада, аёллар ҳар куни сочига нима балони сепишади?
Ота:
— Битга қарши дори, ўғлим!
Иккита улфат гаплашиб ўтиришибди.
— Қаердан келяпсан?
— Эй дўстим. Кеча кечқурун кафеда бир аёл билан танишиб қолдим. У мени уйига таклиф қилди. Энди уйига кириб турсам, эри келиб қолди. Аёл мени қўлимга дазмол бериб, кийимларни дазмол қилишимни айтди. Эри киргач, у мени мардикор эканимни, кирларни дазмоллашга келганимни айтди.
— Ҳа, Лиза ақлли аёл!
— Сиз уни қаердан танийсиз?
— Сиз дазмол қилган кирларни, ўтган куни мен ювгандим.
Кечаси ичиб келган эр эрталаб зўрға бошини ёстиқдан кўтариб бақиряпти:
— Эҳ қайнонама, шунақаям одам бўласизми!
Бу гапни эшитган хотини югуриб келди:
— Тинчликми, онам сизга нима ёмонлик қилдилар?
— Тўғрисиямда! Қизларига шундай исм танлашганки, эрталаб эслай олмайман!
Ота-оналар мажлисида ўқитувчи Алини отасига:
— Ўғлингиз Саиддан кўчиради, - дебди.
Алини отаси:
— Балки Саид Алидан кўчиргандир, - деса, ўқитувчиси:
— Саид имтиҳонда билмайман деб ёзибди. Али мен ҳам билмайман деб ёзиб қўйибди, - дермиш.
Бир одам узоқ вақт комада ётиб, касалхонада ўзига келибди.
Хотини:
— Хайрият-эй, дадаси ўзизга келдизми, аҳволиз яхшими?
— Хотин мен неча кун ётдим?
— Уч кеча-ю, уч кундуз ётдиз.
— Шунча пайт олдимдан кетмай ёнимда ўтирдингми-а?
— Ҳа, дадаси бошқа қаерга ҳам бораман, сизи ёнизда ўтирмасам хотин бўлиб нима қилиб юрибман?!
— Ҳамма оғир дамларда ёнимда бўлдинг, эсингдами яхшигина ишимдан бўшатишганда ҳам менга далда бергандинг, мени душманларим калтаклаб кетганда ҳам ёнимда турдинг, бизнесим банкрот бўлганда ҳам ҳеч қаерга кетмадинг, соғлигим ёмонлашганда ҳам узоқлашмадинг, биласанми ҳозир мен нима ҳақида ўйлаябман?
— Нима ҳақида дадаси(мағрур юмшок овозда)?
— Сен ёнимда бўлсанг, менга фақат бахтсизлик келаябди.
Бир бой одам хотинига қўнғироқ қилиб:
— Азизам, гапларимни эшит! Мени бизнесим тамом бўлди, инқирозга учради. Энди мени ҳеч нарсам йўқ!
Эри ишдан қайтиб келса, уйда хотини йўқ эмиш. Ҳамма нарсаларини йиғиштириб, кетиб қолибди.
Эри бўлса:
— Эй, жин урсин бундай аҳмоқни. Ҳазилни-ям тушунмайди ўзи бу!, - дермиш кулиб.
Учта йигит бир кунда уйланибди. Бир ҳафтадан кейин йигитлар чойхонада йиғилишибди.
Биринчи уйлангани Malibu ҳайдаб келибди. Иккинчиси янги уй олганини айтибди. Учинчисидан:
— Сенга қайнотанг нима олиб берди? - дейишса, йигит:
— Мени хотиним овқат қилиш, кир ювиш, дазмол қилиш, хуллас ҳамма ишларни билар экан, - дебди.
Бир йигит Сибирга, дўстини уйига меҳмонга борибди. Овқатланиб ўтирса, оёғини остидан каламушдек келадиган жонзод ўтиб қолибди.
Шунда меҳмон:
— Шу совуқда каламуш нима қилади?, - деса.
Мезбон:
— Бу каламуш эмас. Пальто кийган суварак!, - дермиш.
Иккита қиз билан юраман, қайси бирини танлашни билмаяпман.
— Қалбинга қулоқ сол, қалбинг нима деяпти?
— Қалбим хотининг билса ўлдиради деяпти.