Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Ҳайдовчи ДАН ходимига:
— Соатига бир юз йигирма километр, дейсизми? Ахир менинг тезлигим соатига 30 километрдан ҳам паст эди-ку?!
— Ҳали машинам бир жойда тўхтаб турувди ҳам дерсиз?
— Ҳа-ҳа, деряли шундай...
— Унда барибир жарима тўлайсиз: бу жойда тўхтаб туриш тақиқланган.
Арендага машина минадиган таксист дарёга балиқ овига борган экан. Қармоғига тилла балиқ илинибди.
Балиқ тилга кириб:
— Тила тилагингни бажараман, - дебди.
Шунда таксист:
— Менинг бирдан-бир орзуйим янги машина миниш, иложи бўлса менга машина пайдо қилиб берсанг, - дебди.
Тилла балиқ унинг сўзини эшитиб:
— Нақдга оласанми ёки "выкупгами", - дебди.
Шунда таксист балиққа қараб:
— Сани димлаб есамми ёки қовуриб есамми экан, - дебди...
— Сизлар гўзал ва ёқимтой қизларга жарима ёзмайсизлар деб эшитганман!?
— Жуда тўғри эшитган экансиз! Қани ҳайдовчилик гувоҳномангизни беринг, жарима расмийлаштиришим керак!
Бу оламда ҳеч ким сени аэропортда таксичи кутганчалик, интизорлик билан кутмайди!
Ҳайдовчи бир қўли билан рулни бошқариб, иккинчи қўли билан ёнидаги қизни қучоқлаб машина ҳайдаб кетаётган экан.
Уни кўрган ДАН ходими:
— Ҳой икки қўллаб ушла - деб бақириб йўлини тўсса...
Ҳайдовчи:
— Ҳа унда рулни ким бошқаради? — дермиш.
— Алло азизим, машинамдаги навигаторга сен тегдингми?
— Ҳа, Самарқандга қандай борилишини кўриб чиқган эдим.
— Айтдим-а, нега бу шаҳарга келиб қолдим деб!
Кеча мени ГАИ ходими тўхтатиб, қоидабузарлигим учун жарима ёза бошлади. Шу пайт ходимнинг чўнтагидан иккита яп-янги 50минг сўмлик тушиб қолди.
Ерга тушган пулларини олиб, унга узатсам, ГАИ ходими менга жаҳл билан:
— Пора таклиф қилмай қўяқолинг! Жарима ёзиб бўлдим! - деди.
Мен эса бу пуллар унинг чўнтагидан тушганини айтиб, ҳечам тушунтира олмадим. У ишонмади.
На илож, 100 мингни чўнтагимга солдим-да, йўлимда кетавердим...
Суд залида айбланувчига савол беришяпти:
— Сиз қандай қилиб бирданига 6 та одамни машинангизда уриб юбордингиз?
Ҳайдовчи:
— Йўлда кетаётган эдим. Бирдан тормоз ишламай қолди. Йўлнинг ўнг тарафига қарасам, 2 киши, чап тарафида 4 киши кетаётган экан. 4 кишидан кўра, 2 кишини уриб қўяқолай, - деб, рулни ўнг тарафга бурдим. Бирдан ҳалиги 2 киши чап тарафга қараб югуриб қолса бўладими?! Уларни қулаб, охири ҳаммасини уриб юбордим.
Ёқтирган қизим ёнимда, мен машина ҳайдаб кетаётсам, у менга меҳрли боқиб:
— Мени чин дилдан севаркансиз... Мана ҳозир ҳам, мен томонга тез-тез ўгирилиб, ҳар дақиқа мендан хабар олиб турибсиз...
Мен индамадим. "Йўлларда автомобиллар кўп, ён томондаги ойналардан орқадаги машиналарга қараб ҳайдаяпман" демайман-ку унга...!
Эски Тико машинасини ҳайдовчисига ёнидан ўтиб кетаётган машинадаги йигит дебди:
— Ғилдиракларингиз таққиллаяпти.
Тико ҳайдовчиси қулоғига имлаб:
— Эшитилмаяпти. Нима дейсиз?
— Ғилдиракларингиз таққиллаяпти дейман! – такрорлабди йигит.
— Барибир эшитмадим. Чунки машинамнинг ғилдираклари қаттиқ таққиллаяпти!!!