Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Хотин эрини машинасини ҳайдаб кўрмоқчи бўлиб ўтирибди. Қараса оёқ тагидаги тепки 2 та экан.
— Мен бу машинани ҳайдай олмайман. Автомактабдаги машиналарда 3 та тепки бор эди-ку, - дебди хотини асабийлашиб.
Эри унга:
— Менда автомат! - деса, хотини баттар асабийлашиб:
— Мени қўрқитманг!!! - дебди.
— Хорма дўстим! Хотининг яхшими?
— Яхши-ку, мой алмаштирадиган вақти келиб қолди. Сен қайси бирини сўрадинг ўзи...?
Машина бу ҳашамат эмас.
Уни ҳам едириб-ичириш, кийинтириш керак.
Шаҳар ташқарисида 100 км соат тезликда шошиб кетаётган ҳайдовчининг кўзи йўл четидаги "Оқ йўл! - 50" деган ёзувга тушибди. Радар бор экан-да, деб ўйлаган ҳайдовчи ва дарҳол тезликни 50 км соатга туширибди. Ярим соат юрибди. Йўл четида яна "Оқ йўл! - 20" деган ёзув чиқибди. Аниқ ЙПҲ ходимлари турган бўлса керак, - дебди ўзига-ўзи ва 20 км соат тезликда юра бошлабди. Яна ярим соат шу паст тезликда ҳайдаб кетаверибди. Бир вақт "Оқ йўл! - 5" деган ёзув кўрибди. Аниқ рейд бўлаётгандир, - деб 5 км тезликда ҳайдабди бечора. Юриб-юриб қараса, 5 км дан кейин олдидан "Оқ йўл!" деган кафе чиқибди.
Аёл киши машина бошқариб кетяпти. Ёнида эри ўтирибди:
—Адаси, манави пиёда жонидан тўйганми?! 10 дақиқадан бери машинани олдига тушиб олиб югуриб кетяпти, - дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пиёдалар йўлагида юрма деб сенга неча мартта айтганман! – дебди.