Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Йўлда кетаётган қизнинг ёнидан ўтиб бораётган машина ойнасидан:
— Машинага ўтир, конфет бераман, - дебди бир киши.
— Ўтирмайман, - жавоб берибди қиз.
— Ўтирсанг иккита конфет бераман.
— Ўтирмайман, кетаверинг!
— Чиқақол энди машинага, сенга учта конфет бераман.
— Дада, бу Тикони ўзингиз сотиб олдингиз! Унда ўзингиз юраверинг!
Ҳайдовчи автомобилда кетаётиб, хавфли бурилишга яқинлашиб қолибди.
— Қарачи, ён томонда машина йўқми, - дебди ёнидаги шеригига.
— Йўқ, ҳайдайверинг, - дебди.
Бир пайт автомобилга "қарс" этиб мотоцикл урилибди.
Ҳайдовчи:
— Ахир сенга қара дегандимку!
— Сиз машина йўқми дегандингиз...
Дамас ҳайдовчиси лифтга чиқса ҳам одам тўлишини кутади.
Бир куни Мерседес автомобили бузилиб қолган Запорож машинасини тортиб кетмоқчи бўлибди. Запорож ҳайдовчиси қари чол:
— Йигитлар, фақат Мерседесни тез ҳайдаманглар. Агар тезлашиб кетсангиз, фараларни ёқиб-ўчириб ишора қиламан, - дебди.
Йўлда Мерседес барибир тезлашиб кетибди. Орқасида келаётган Запорож ишора қилса ҳам эътибор беришмабди.
Биринчи постда тўхтамасдан "учиб" ўтиб кетишибди. Постдагилар дарҳол кейинги постга қўнғироқ қилиб:
— Ҳозиргина Мерседес машинаси катта тезликда ўтиб кетди. Орқасидан келаётган Запорож ҳайдовчиси фараларни ёқиб-ўчириб, "ўтиб кетай" деган ишорани берса ҳам, тушунишмаяпти, - дермиш.
— Адаси, манави пиёда жонидан тўйганми? Нега машинамни олдида югуриб кетяпти?
— Машинани пиёдалар йўлагидан эмас, машиналар юрадиган йўлдан ҳайдасанг яхши бўларди.
Такси диспетчери ҳайдовчи билан алоқага чиқибди:
— Бешинчи, бешинчи... Буюртма оласизми? Мижоз самолётга кеч қоляпти. вақтида етказиб борасизми аэропортга?
— Ҳа, мижоз самолётга ўз вақтида етиб боради. Автомобилимда яна битта мижозим бор!
— Самолёт 10 дақиқадан сўнг учар экан. Йўллар тирбанд бўлса, қандай қилиб кечикмасдан олиб бормоқчисиз?
— Гап шундаки, машинамда ўтирган мижоз учувчи - шу самолётнинг бошқарувчиси бўлади.
— Алло, таксими?
— Ҳа!
— Қозоғистон пойтахтига бормоқчи эдим. Олиб бориб қўясизми?
— Йўғ-е, Нурсултон жуда узоқ! У ерга элтиб қўя олмаймиз!
— Нур-сул-тон, 9 та ҳарф. Тўғри келяпти. Раҳмат!
Мактаб ёнидан ўтувчи машина йўли чеккасидаги ёзув:
"Эҳтиёт бўлинг! Болалар! Уриб юборманг!"
Ушбу ёзув тагида болакайларнинг эгри-бугри ёзуви қўшимча қилинган:
"Бироз кутинг! Ўқитувчимиз чиқадилар!"
Маршруткада кетаётган йўловчилардан бири ҳайдовчига дебди:
— Ана шу тўхтаб турган Матизни орқасида тўхтатиб юборинг!
Шу заҳоти Матиз юра бошлабди. Маршрут ҳайдовчиси йўловчига қараб:
— Матизни ортидан қувлайверайми? – дермиш.
Бир киши машинасини ҳайдаб кетаётса йўл четида тўртта йигит битта одамни ураётган экан:
— Нима қиляпсанлар тўртталанг битта одамни уриб? - сўрабди ҳайдовчи тўхтаб.
— Чорраҳада бузилган камераларни тузатадиган устани ушлаб олдик, - дебди йигитлар.
Шунда ҳалиги одам:
— Қўл билан уришни нима хожати бор?! Оёқ билан тепа қолинглар? - дермиш.