Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Бир таксист қоронғида уйига қайтаётса, бир кампир тўхтатиб:
— Ўғлим мени қабристонга обориб қўй, - деса
Таксист ўзига ўзи:
— Бу арвоҳми ёки одамми?
Йўқ йўлим бошқа томонга деб кетибди. Oзгина юриб қараса, кампир ёнида югуриб кeтаётганмиш. Tезрок ҳайдаб кўрса, тенгма-тенг кетаётганмуш. Таксист бу арвоҳ авария қилиб мендан аламини олмоқчи деб, машинани тўхтатиб, эшикларини қулфлаб, кўзини юмиб ўтирса.
Бир пайт ўзини озгина ростлаган кампир ойнани тақиллатиб:
— Эшигингни оч кўйлагимни эшигинг қисиб қолди, - дермиш.
Бир хўжайиннинг ҳайдовчиси зиёфатларга борса, маст бўлиб қоларкан. Зиёфатдан қайтишда машинани хўжайинни ўзи ҳайдаб кетар экан.
Бир куни ҳайдовчи хўжайинига маслаҳатли иши бор эканини айтибди.
Хўжайин:
— Нима гап, - деб сўраса:
— Хўжайин, икковимизга битта шофёр олсак, қандай бўларкин?!, - дермиш.
Бир ГАИ ходими кимми тўхтатса, ха ота, келин ота, документлар ота, ота, дер экан. Бир киши қизиқиб сўрабди:
— Нимага сиз коттами кичкинами ота ота дивурасиз диса
— ГАИ чунки булани тўхтатиш учун шундо палкамни кўтарсам була дарров онамдан сўкади дермиш....
Бир акахон қизил мерседесни миниб олиб, катта кўчанинг ўртасида, 150-170 тезликда кетаётса, ёнидан бир жисм яшин тезлигида ўтиб кетибди.
Ҳеч нарсага тушунмаган акахон, газни охиригача босиб, уни қувиб етибди. Қараса, ранги оқариб кетган бир одам ўтирган эмиш.
— Mенга қаранг, нима бало, моторингиз самолётникими?, – cўрабди акахон.
Бояги одам бўлса:
— Қаёқдан билай...?! Шунчаки, ’’американский горка”да учиб кўрмоқчи эдим...! – дермиш.
Автомактабда дарс кетмоқда. Мактаб ўқувчиларидан бири инструктордан сўрабди:
— Шу гап ростми, айрим аёллар машинани эркаклардан яхши бошқарар эмиш?
Инструктор:
— Йўқ, унақа эмас. Айрим эркаклар хотинлардан баттар бошқаради машинани.
Бир куни Афанди йўлда кетаётса светофорда бир ўта замонавий қиз машинаси билан келиб тўхтабди
Афанди кўриб:
— Вой-бў, бунча чиройли. Бунақасини ҳали кўрмагандим, - деса
Ҳалиги қиз:
— Маълумот учун, мени онам шунақа чиройли туққанлар, онам ҳам жуда гўзал аёллар, - деса
Афанди:
— Сен онасини қаердан биласан? Бу чет элда ишлаб чиқарилган машина-ку, - дермиш
Бир ҳайдовчи машинасини бошқариб кетаётса, орқасидан биттаси катта тезликда келиб урибди. Биринчи машина ҳайдовчиси тушиб:
— Бу нима қилганинг?! Шунақа-ям ҳайдайдими? – деб бақира бошлабди.
Орқадан келиб урган машинани ҳайдовчиси бўлса мулойимлик билан узр сўраб:
— Бўлди, ҳаммасини тўлайман. Жонимиз омон қолди-ку! Келинг, соғ қолганимизни нишонлаймиз, - деб дарров машинасидан ароқни олиб, бир рюмкада қуйиб, “Олинг, олинг” деб ичириб юборибди-ю ўзи ичмабди.
Ароқни ичиб юборган ҳайдовчи:
— Ўзинг нега ичмадинг? – деса, орқадан урган ҳайдовчи:
— Ана, ЙПҲ ходимлари келишяпти. Олдин ҳал қилиб олишсин аварияга ким айбдорлиги, - дермиш.
Янги Cobalt машинаси светорофда тўхтаса, орқасидан эски Матиз келиб қарсиллатиб урибди. Cobalt эгаси тушиб қараса, Матизни ойналари тонировка қилинган экан. Бориб ойналарни синдиргудай қилиб ура бошлабди. Бир пайт Матизни ойнаси туширилган экан, ичида юзи шрам, ҳамма ёғига татуировка чизилган, юзи “совуқ”, қўлида тўппончаси бор киши ўтирган экан.⠀
Cobalt эгаси унга қараб:⠀
— Боядан бери машинангизни пулини тўлаш учун сизни чақиряпман. Қанча бўлади? - дермиш.
Эр-хотин машинада кетаётишса, эри магнитофонни овозини баланд қилиб, хотинига "Эшит!", - дебди.
Шерали Жураевни ''Биринчи муҳаббатим'' қўшиғи янграй бошлабди. Эр гоҳ рулга муштлар, гоҳ "уф-ф" деб бош чайқатар экан.
Буни кўрган хотини жанжал бошлабди:
— Ҳа, қариган чоғингизда...?! Биринчи муҳаббатингиз ёдингизга тушиб қолдими!? Уятсиз, беандиша, шарманда...
Эр бўлса яна бош чайқатиб:
— Эҳ хотин, нималар деяпсан!? Чап тарафдаги калонкадан "чарс-чарс" деган товуш чиқяпти. Янгисини олиш керак энди..., - дермиш.
Бир шофёр машинасида ҳар куни кира қиларкан.Уйига ярим кечаси келиб, эрта тонгда чиқиб кетаркан. Табиийки бу хотинига ёқмасди.
Бир куни хотини:
— Ҳой адаси ҳар куни келасиз, уҳлайсиз саҳарда яна кетасиз. Сизга текканимдан бери роҳат нималигини билмайман, мен ахир аёлманку, менга бир оғиз ширин гапиз ҳам йўқ, - дебди.
Эри:
— Майли хотин газга сув қуй, исиганда мени уйғотарсан, - дебди.
Хотини хурсанд бўлиб:
— Ҳўп бўлади арслоним, - дебди.
Сув иситиб келиб:
— Туринг полвоним, сув исиди келақолинг ўзимга, - деса
Эри эснаб, кўзини ишқалаб:
— Ҳа яхши, сувни машина радиаторига қуйиб қуй.