Жанжал ҳақида латифалар

Ҳайвонларни илмий текшириш институти ходими сувараклар устида тадқиқот олиб бораётган экан. Лаборатория текширувларини ўтказиш учун уйидан беш-ўнта суваракларни ушлаб, гугурт қутисига солибди-да, ишхонага йўл олибди. Бироқ ўша куни уйга қайтмабди. Ҳавотир олган хотини милицияга хабар берибди, қариндошлари, эрининг дўст-у биродарларидан суриштирибди. Ҳеч қаерда йўқ эмиш. Охири касалхоналарни қидириб юрса, бош-оёқ гипсланган эрини топибди. Эридан:
— Сизга нима бўлди?, - деб сўрабди хотини.
Эри эса:
— Аниқ эсимда йўқ. Ишга кетаётсам, кўчада бир барзанги йигит гугурт сўраган эди. Гугурт қутисини узатганимни эслайман холос..., - дебди.
Бир куни эр-хотин жанжаллашиб қолишибди. Хотинини жаҳли чиқиб эрига:
— Сизга теккандан кўра шайтонга текканим яхши эди, - деса, эри қараб туриб:
— Буни иложи йўқ, яқин қариндошларнинг никоҳ қуриши ман этилади, - дебди.
Она ўғлини тишини олдириб, стоматолог хонасидан чиқаверишда боласига:
— Врачга нима дейиш керак ўғлим? - деса, болакай:
— Қонхўр аблаҳ! - дебди.
Эр-хотин заргарлик дўкони ёнидан ўта туриб:
— Адаси, уят эмасми, нуқул битта зиракни тақиб юрибман, - дебди хотини.
— Пайпоғимни кўрсатайми хотин?! - дермиш эри.
Ўғли отасига дебди:
— Дада, мен уйланмоқчиман!
Отаси:
— Аввал кечирим сўра.
— Нимага?
— Сен аввал кечирим сўрашинг керак!
— Лекин нима учун кечирим сўрайман? Гуноҳим нима?
— Узр сўра!
— Нима қилдим? Сабабини айтинг!
— Узр сўрагин.
— Хўп майли, кечиринг дада. Энди сабабини айтарсиз?
— Ана энди уйлансанг бўлади. Ҳеч қандай сабабсиз узр сўрашни ўрганиб олдинг. Бу уйланганингда жуда керак бўлади.
Кечаси уйга кириб келган эр нимадан жанжал чиқаришни билмасдан, хотинига:
— Чироқни ёқ! Энди ўчир, ёқ, ўчир, ...- деяверибди.
Бироздан кейин хотинини бир уриб:
— Кечаси хушторингга сигнал беряпсанми? - дермиш.
Тонгга яқин уйига кириб келган эрга хотини деди:
— Қаерларда юрибсиз? Туни билан ухлолмай чиқдим!
Эр:
— Мени ухлади деб ўйлайсан-ми!?
Бир танишим гапириб берди. У ишхонада бирор қийинчиликка дуч келса, чўнтагидан хотинини суратини олиб, қараб қўяркан-да, дарҳол тинчланаркан.
Хотинини суратига қараб шундай дер экан:
"Етти йилдан бери шу шаллақи, жанжалкаш, вайсақи билан яшаб келяпман-ку, ишхонадаги қийинчиликлар буни олдида нима бўпти?! Ҳаммаси жойида!"
Бир йигит дўстига дебди:
— Юзингга нима қилди? Ҳамма ёғинг тирналган!
— Қизларни деб урушдим.
— Ким билан?
— Ким билан бўларди, хотиним билан-да!
Ростини айтинг, кеча тунда қаерда эдингиз? Акс ҳолда ўзим ўйлаб топаман, ёмон бўлади!