Жанжал ҳақида латифалар

— Дўстим, мен фарзандли бўлдим.
— Ие, зўр-ку! Табриклайман! Хотининг хурсандми?
— Хотинимга ҳали айтганим йўқ. Билса, ўлдиради мени.
Бир аёл дугонасига эридан шикоят қилаётганмиш:
— Бундай аблаҳ билан яшашдан тўйиб кетдим. Ичади, чекади, уйда ҳар кун жанжал.
Дугонаси:
— У билан ажраш, тамом! - дебди.
Аёл:
— Асло ундай қилмайман! У мендан қутулиб мазза қилиб яшасинми?! - деган экан.
— Салом Барнохон!
— Ким бу?
— Сиз мени танимайсиз. Лекин мен сизни танийман. Ҳозир сизга 2 та ёмон янгилик айтмоқчиман.
Бизларни эримиз учинчи хотинга уйланиб олибди.
Бир киши психолог ёнига келиб дебди:
— Ҳаётимдан зерикдим. Ёрқин, қизиқарли воқеалар етишмайди!
— Сайёҳатга боринг, - дебди психолог.
— Ер шарини ярмини айланиб чиқдим. Бу ҳам майли вертолётда учиб, парошютдан сакрадим. Хуллас ҳамма нарса қилиб кўрдим. Бирор ўзгариш бўлишини хоҳлайман, - дебди киши.
— Унда, - дебди психолог, - иккинчи хотин олинг.
— Иккинчи хотиним ҳам бор, - дебди киши.
— Бу гапни энди биринчи хотинга айтинг. Ўшанда ҳаётингизда катта ўзгаришлар бўлади.