Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Она қизалоғини врач кўригига олиб келиб:
— Қизимнинг кўзлари нега кичкина? Ахир бизнинг корейс қариндошимиз йўқ-ку!
Врач:
— Кўзларини ён томонини қараб кўринг-чи, катталаштириш мосламаси йўқмикин?
Хотин эрига дебди:
— Азизим, мен ўғлимизга исм танлаб қўйдим!
— Нима исм экан?
— Лексус деб атаймиз!
— Эсинг жойидами тентак?
— Энди оиламизда Лексус ва Тентак бўлади!
Икки киши йўлда кетаётса, бири бирдан хохолаб кулворибди.
Шериги:
— Нега кулдинг, - деб сўраса
— Ўзимга ўзим латифа айтаётсам, ичидан эшитмаганим чиқиб қолди, - дермиш.
Эълонлар тахтасидаги ёзувдан:
"Келишган йигит билан турмуш қурмоқчиман. Уни ёнида кўп овқат ейишга уялиб озиш ниятидаман. Етарлича озганимдан сўнг, ажрашиб кетишимиз ҳам мумкин".
Бир одам қўшни давлатга ишлагани бориб келибди-ю, қайтиб келгач одамларга мақтана бошлабди:
— Туркия, Арабистоннинг ҳамма шаҳарларига бордим. Жуда мириқиб дам олдим.
Қўшниларидан бири дебди:
— Унда сиз жуғрофияни яхши билсангиз керак?!
— Йўқ! Мен ҳали Жуғрофияга бормадим. Лекин, яқинда у ерга ҳам боришни режалаштирганман, - дермиш ҳалиги одам.
Икки овчи ўрмонда ов қилиб, ўқлари тугаб уйга қайтаётса йўлларидан бир шер чиқиб қолибди. Шунда иккови қочиб дарахтга чиқиб олишибди. Бири иккинчисига:
— Мен китобда ўқиганман, шер дарахтга чиқа олмайди, - дебди.
Қарашса шер секин дарахтга чиқа бошлабди.
Иккинчиси:
— Ана чиқяптику, - деса
Биринчи овчи ҳижолат бўлиб:
— Менимча бу шер ўша китобни ўқимаган бўлса керак дебди.
Қишлоқдан келган иккита йигит шаҳар автобусига чиқиб, ҳайдовчидан сўраётганмиш:
— Мен бу автобус билан Жисмоний тарбия институтига бора оламанми?
Ҳайдовчи:
— Йўқ, - дебди.
Мен-чи, мен бора оламанми? Ҳужжатларимни топширишим керак эди-да, - дермиш иккинчи.
Бир йигит музейда тарихий кўзани синдириб қўйибди. Музей ходими:
— Биласизми, сиз XII аср топилмасини синдириб қўйдингиз!
— Хайрият эски экан, - дебди йигит.
Врач унга бепуштлик деб ташҳис қўйганда, у шу қадар тушкунликка тушдики, бу гапни ҳомиладор хотинига қандай айтишни билмасди.
Афанди боғчасига ўтқазган кўчатларини ҳар куни кечқурун кўчириб, уйига олиб кириб кетар эди. Бу аҳволни қўшнилари кўриб:
— Афанди, бу нима қилганингиз? - дейишди.
— Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма, - деди Афанди.