Калтафаҳмлар ҳақида латифалар
— Сен қайси автобусни кутвосан? 6-автобусни.
— Мен бўлсам 5-автобусни кутвоман..
— Воооой, қара 65-автобус кевотти. УРА бирга кетарканмиз!
Эр:
— Хотин, шкаф тўла кийимларинг бўлса, ҳар ой сенга 1-миллионлик устбош олиб берсам, деб бориб шкафни очиб:
— Мана Ҳиндистондан келган джемперинг, мана Дубайдан келган кўйлагинг, мана Туркиядан келган кўйлагинг, мана.... ие Аҳмад бу ерда нима қилябсан қочиб тур, мана Японский кўйлагинг.... - дермиш.
— Командир бир киши эшикни очинглар тушиб қоламан деб жанжал қиляпти, нима қилайлик, — деса.
Командир сўрапти:
— Қанақа одам экан ўзи?
Стюардесса:
— Билмайман, ҳамма жойи гипс, хасса кўтариб олган.
Командир хотиржамлик билан:
— Ҳа у одамми, майли эшикни очинглар у ҳар доим шу ердан тушиб қоларди.
— Ай!, - деб бақирибди.
"Ай!" деган акс-садо келибди.
— Кимсан?, - сўрабди бола ҳайрон бўлиб.
"Кимсан" деган акс-садо эшитилибди.
— Тентак, - деб бақирибди.
Яна "Тентак" эшитилибди.
Адаси ўғлига қараб, — Тўхта, - дебди-да, — Сен зўрсан!, - деб бақирибди.
"Сен зўрсан" деган садо келибди.
— Сени яхши кўраман, - деса,
"Сени яхши кўраман" деган овоз келибди тоғлардан.
— Кўрдингми ўғлим, мен зўрман ва мени яхши кўришади. Сен эса тентаксан, - деган экан адаси.
— 1 та буханка нон олингда, тухумни сўранг. Бор бўлса, 10 та олинг!
Эри дўконга кириб сотувчига дебди:
— 1 та буханка беринг. Тухум борми?
— Бор, - дебди сотувчи.
— Унда 10 та буханка берасиз, - дермиш эри.
— Мен сафарга кетяпман. Уйни қулфлаб кетаман. Мен келгунча кўчага чиқмагин.
Ҳалиги одам уйни қулфлаб, калитини энг яқин, ишонган дўстига ташлаб дебди:
— Сенга ҳаммадан кўпроқ ишонаман. Бу уйимни калити. Хотинимни рашк қилишимни биласан. Калитни ҳеч кимга берма! Мен келгунча хотиним ҳеч ким билан кўришмасин!
Ҳалиги одам самолётга чиқиб, энди учиб кетаётса, дўсти қўнғироқ қилиб қолибди:
— Ўртоқ, сенга ишонаман дегандинг. Уйни калити тушмаяпти-ку, бошқа калитни ташлаб кетибсан...!
— Вой дадаси, энди мен қоп-қора бола туғаман, шунақа ирим бор, - дебди. Овсар куёв уйига келиб онасига:
— Ойи шу ростми? Йўлимиздан қора мушук ўтганди. Хотиним энди қора бола туғадими? – деса. Буни кузатиб турган дадаси:
— Хотин, сен туғруқхонага кетаётганингда олдингдан эшак ўтмаганмиди? – дермиш.
— Бемаҳалда нега бу ерда ётибсан? - деса, хотини:
— Юрагим ҳуруж қилиб қолди, - дебди.
Эри тез ёрдамга қўнғироқ қилиш учун йўлакдаги телефонга югуриб чиқса, ўғли дебди:
— Ада, шкафни ичида қўшни амаки ўтирибди!
Эр ётоқга қайтиб кириб, шкафни очса, ҳақиқатдан қўшни киши кийимсиз ўтирган экан.
Шу пайт эрини жаҳли чиқиб кетиб, шкаф ичидаги қўшнисига қараб:
— Анави ерда хотинимни юраги ҳуруж қилиб ётибди, сен бўлса шкафни ичида хотиржам ўтиришингни қара! - дермиш.
Орадан кўп ўтмай одамлар тентакни ёнига келиб:
— Сиз уни сувдан қутқариб олган эдингиз, у бўлса ўзини осиб ўлибди, - деса, тентак:
— Ие, ўлиб қолибдими? Мен уни қурисин деб дарахтга илиб қўйгандим, - дермиш.
— Онаси, сузишга қатнашсанг бўлармиди... Қоматинг бузилиб кетяпти! - деса, хотини:
— Кит деган жониворни биласизми? Бир умр сузади. Қани унда қомат?! - дебди.